ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН НАЗОРАТ САФАРИ БОШЛАНДИ.

ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН НАЗОРАТ САФАРИ БОШЛАНДИ.



Бугун “Тошкент МТУ” УК раҳбарияти, тегишли бўлим ҳамда станциялар бошлиқларининг,  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент-Жиззах йўналишида назорат сафари бошланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишдан ҳар куни республикамизнинг барча ҳудудларига юк ва йўловчи поездлари, бундан ташқари ҳар куни эрталаб ва кечга томон Тошентдан Самарқанд, Бухоро, Қарши шаҳарларига ҳамда мазкур шаҳарлардан пойтахтга юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездларининг қатнови амалга тоширилади. Шу боис, бугун узел раҳбарияти ҳаракат хавфсизлигини доимий равишда таъминлаш мақсадида ҳар бир станцияга қарашли пўлат излар ва стрелкаларнинг ҳолатини бирма-бир кўздан кечирмоқда. Бундан ташқари жойлардаги оддий ишчи ходимлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ишлаш шароитлари билан яқиндан танишмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган омиллар, камчиликлар аниқланса, уни бартараф қилиш борасида жойида масъул ходимларга топшириқлар бериб борилмоқда.

Бугун сафар иштирокчилари Тошкент марказий темирйўл вокзалидан “Янгийўл” вокзалигача бўлган масофадаги барча стрелкалар, темир йўл кесишмалари, пиёдалар ўтиш йўлаклари, темир йўл атрофидаги панжараларнинг ҳолатини кўздан кечирдилар. Назорат сафари давом этмоқда.



Report Page