ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА : ТОШКЕНТ-ЖИЗЗАХ ЙЎНАЛИШИДА ТЕМИР ЙЎЛ АТРОФИДАГИ ТЕМИР ПАНЖАРАЛИ ҲАМДА СИМЛИ ТЎСИҚЛАРНИНГ ҲОЛАТИ БИРМА БИР КЎЗДАН КЕЧИРИЛМОҚДА!

ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА : ТОШКЕНТ-ЖИЗЗАХ ЙЎНАЛИШИДА ТЕМИР ЙЎЛ АТРОФИДАГИ ТЕМИР ПАНЖАРАЛИ ҲАМДА СИМЛИ ТЎСИҚЛАРНИНГ ҲОЛАТИ БИРМА БИР КЎЗДАН КЕЧИРИЛМОҚДА!


“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Тошкент-Жиззах йўналишидаги темир йўлдан, ҳар куни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикаси, шунингдек, халқаро йўналишларга қатнайдиган барча юк ва йўловчи поездларининг ҳаракати амалга оширилади. Қарийиб 12 йилдан буён йўловчиларнинг узоғини яқин қилиб келаётган “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларининг барчаси ушбу йўналиш орқали қатновини амалга ошириб келмоқда. Албатта, ушбу поездларнинг ҳаракатини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.

Шу боис, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қарши йўналишларида темир йўл атрофи темир панжаралар ҳамда тиконли симлар билан тўсилган. Айни кунда, Жамият раҳбарининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида “Тошкент МТУ” унитар корхонаси раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда станциялар, корхоналар, хўжаликлар ходимлари томонидан пиёда кўрик ўтказилиб, мавжуд тўсиқларнинг ҳолати бирма бир кўздан кечирилмоқда.

Яроқсиз ҳолга келиб қолган панжарали тўсиқлар аниқланган жойда пайвандлаш ишлари амалга оширилаётган бўлса, айрим ҳудудларда тиканли симлар ўрнига темир панжаралар ўрнатилмоқда.

Бу саъйи ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, доимий равишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, юк ва йўловчи поездларини ўз вақтида манзилига хавфсиз етиб боришини таъминлашдир.

Report Page