ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИДА “ТОШКЕНТ МТУ” УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ БАРЧА ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАЛАРИДА НАЗОРАТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ ВА “ЎЗЙЎЛРЕФТРАНС” АЖ ФАОЛИЯТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ!

ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИДА “ТОШКЕНТ МТУ” УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ БАРЧА ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАЛАРИДА НАЗОРАТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ ВА “ЎЗЙЎЛРЕФТРАНС” АЖ ФАОЛИЯТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ!


Поездлар ҳаракатини ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар доимий эътиборда.

“Тошкент МТУ” раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, Техник ва технологик назорати бошқармасининг Тошкент минтақавий темир йўл узели бўйича катта нозири, станциялар ва хўжаликлар раҳбарлари ҳаракат хавфсизлиги кунида Узелга қарашли барча темир йўл участкаларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.


Стрелкали ўтказгичлар, темир йўл кесишмалари, контак тармоқларининг ҳолатлари ўрганилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган камчиликлар аниқланадиган бўлса, уни зудлик билан бартараф қилиш чора тадбирларини кўриш борасида масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Техник ва технологик назорати бошқармасининг Тошкент минтақавий темир йўл узели бўйича катта нозири бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Ўзйўлрефтранс” АЖ фаолияти, цехларда амалга оширилаётган ишлар, ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.




Report Page