ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИ: “Ўзбекистон локомотив депоси”да поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда учраётган ностандарт ҳолатлар, камчиликлар ҳамда уларни бартараф қилиш чораларига бағишлаб очиқ мулоқот ўтказилди

ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИ: “Ўзбекистон локомотив депоси”да поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда учраётган ностандарт ҳолатлар, камчиликлар ҳамда уларни бартараф қилиш чораларига бағишлаб очиқ мулоқот ўтказилди



Унда, Жамиятнинг Ягона диспетчерлик маркази ҳамда бир қатор бошқармалари, Техник ва технологик назорат бошқармасининг Тошкент минтақавий темир йўл узели бўйича катта нозири, Узел раҳбарияти ҳамда бўлим, станциялар ва корхоналар бошлиқлари, йўл, алоқа, энергия таъминот хўжаликлари, шунингдек, “O‘zbekiston” локомотив депоси раҳбарияти ҳамда локомотив бригадалар иштирок этди.


Тадбирда таъкидланганидек, Локомотив бригадалар кеча-ю кундуз, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган нуқсон ва камчиликларга гувоҳ бўлишади. Шу боис, барча мутахассислар улар билан ҳамкорликни янада кучайтириб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриб боришлари зарур.


250 нафарга яқин мутахассис иштирок этган ушбу тадбир савол жавобларга бой тарзда давом этди. Локомотив бригадаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ўнлаб саволларига, Узел Ташишларни ташкил этиш ва станция ишлари бўлими бошлиғи Ҳ.Азимов, Жамиятнинг Ягона диспетчерлик маркази бошлиғи ўринбосари Н.Ҳамдамов ҳамда Техник ва технологик назорат бошқармасининг Тошкент минтақавий темир йўл узели бўйича катта нозири А.Маҳкамов, “Ўзбекистон локомотив депоси” бошлиғи Э.Омонқулов ва бошқа тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилди ҳамда уларнинг таклифлари ўрганилди.

Учрашув сўнггида, тадбирда қатнашган раҳбарият томонидан локомотив бригадалар ҳамда йўл, алоқа, энергия таъминот, вагон хўжаликлари, шунингдек, станция бошлиқларига поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, электровоз ҳамда тепловозларнинг иш самарадорлигини янада ошириш каби кўплаб масалалар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.





Report Page