ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА

Бугун Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими М.Салиев фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.


Қабулда куриб чиқилган 36 та мурожаатдан 13 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa