ҲАММА ЯХШИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ

ҲАММА ЯХШИ ЯШАШГА ҲАҚЛИ

Suxrobjon SADIROV

Мамлакатимизда ҳамманинг эркин ва фаровон ҳаёт кечири ши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Айниқса, сўнг ги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида улкан қадам лар ташланмоқда. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг руҳи ва мазмуни “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” эзгу ғояси сингдирилгани билан қадрлидир. Хусусан, бандликни таъминлаш ва ижтимоий ҳимояни янада кучайти риш орқали аҳолининг даромадла рини оширишда ҳеч қачон бундай катта марралар олинмаган эди, десак янглишмаймиз.

Бу рақамларда ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, шаҳримизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилда 1,2 трлн. сўмни ташкил этиб, вилоятда еттинчи ўринда бўлган. Президентимиз нинг ташаббуси ва топшириқлари асосида "Чирчиқ – Химград" кимё-индустриал технопарки, “Интер макс петролиум” МЧЖ, “Шарқ Тубес” МЧЖ ва яна 15 дан зиёд янги йирик саноат корхоналарининг ишга туширилиши натижасида ўтган йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб ўн ба робарга ошиб, 10,1 трлн. сўмни ташкил қилди. Бу билан шаҳар саноатининг вилоятдаги улуши 10,7 фоизни ташкил этиб, иккинчи ўринга кўтарилди.

Бундан етти йил аввал сано ат маҳсулотлари экспорти 15 та экспортёр корхона томонидан 4,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи да эса 65 та экспортёр корхона томонидан 181,2 млн. долларлик маҳсулот четга сотилиб, экспорт геогра фияси 9 та давлатга кен гайди. Йил якунига қадар бу кўр саткични 294 млн. АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, янги иш ўринла ри ташкил этиш, камбағалликни қисқартириш борасида гап кетган да хизмат кўрсатиш соҳасида қўл га киритилган муайян натижаларга тўхталиш жоиз. Хусусан, анчадан буён таъмирталаб бўлган "Чир чиқ деҳқон бозори" АЖ капитал реконструк ция қилинди. Хорижий инвесторларни жалб қилган ҳол да замонавий "Экобозор ва йи рик савдо кўнгилочар мажмуаси" ҳамда "Йирик кўнгилочар парк" лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, шаҳар меҳ монлари ва аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 6,3 баробарга ошиб, 2,8 трлн. сўмни, чакана сав до айланмаси эса 3,2 баробар га ошиб, 1,4 трлн. сўмни ташкил этди.

Шаҳримизда кичик бизнес субъектлари сони 2 баробарга кўпайиб, 3,6 мингдан ортди. Чет элликлар иштирокида 102 та кор хона фаолият юритмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббу си билан "Ишсизликдан ҳоли ҳудуд”, "маҳалла еттилиги", аҳоли томорқаларидан самарали фой даланиш бўйича "Сайхунобод", "Уйчи", "Зарбдор" ва "Ғиждувон" тажрибаларини оммалаштириш натижасида ҳудудлардаги кам бағал аҳоли сонини камайтириш, турли ижтимоий ҳимоя дафтарла рида рўйхатда турган ишсизларни даромадли иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тижорат банклари нинг мижозлари билан ўтказилган учрашувлар ва маҳаллаларда кичик микролойиҳаларни ишга ту шириш ҳисобига 3,5 минг нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўл ди. Шунингдек, оилавий тадбир корлик дастурлари доирасида 9,7 млрд. сўм кредит ажратиш орқали 870 нафар аҳоли вакиллари ян гидан тадбиркорлик фаолиятини бош лашга эришди. Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 122 нафар тадбиркорга 12,2 млрд. сўм кредит ажратилиб, 347 та иш ўрни яратилди. "Бизнесга биринчи қадам" дастури доирасида ўзини ўзи банд қилган 335 нафар фуқарога 3,1 млрд. сўм микроқарз ажратилди. Шунингдек, янги мик ромолиявий хизматлар ва субси диялар ҳисобига 29 нафар фуқа ронинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, норасмий ишлаб келаётган ишчи-ходимларни легаллаштириш орқали 6,6 минг нафар фуқаронинг расмий бандлиги таъминланиб, 8,6 минг нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига эришилди. Ҳисоб-китобларга кўра, йил якунига қадар яна 5,4 минг аҳолининг бандлиги ни таъминлаш имконияти мавжуд.

Хусусан, бу йил мактабни битириб, ўқишга киролмаган 1,5 минг нафар ёшларни, шунингдек, чет элда 500 доллардан кам даромад олиб ишлаётган 3,3 минг нафар фуқароларимизни Ватан га қайтариб, бандлигини таъмин лашдек масъулиятли вазифани зиммага олганмиз. Бунинг учун “Бизнесни ривожлантириш банки”, “Бизнесга биринчи қадам” оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доира сида 20 млрд. сўм кредит ва субси диялар ажратиш ҳамда "Сайхунобод тажрибаси" асосида 1 минг 320 та кичик ва микроло йиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 5,8 мингдан ортиқ ишсиз ларни даромадли меҳнат билан банд қилиш ниятидамиз. "Уйчи тажрибаси" доирасида тижорат банкларининг мижозлари билан ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали мингга яқин ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, 2024-2026 йилларда 2,3 трлн. сўмлик 38 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида 2 минг 477 та янги иш ўринлари яратилади ва бу билан бюджетга 46 млрд. сўм қў шимча тушум бўлиши кутилмоқда. Мисол учун, йил якунига қадар "Temsan Air" МЧЖ томонидан қий мати 15 млрд. сўм бўлган "Маши насозлик ва эҳтиёт қисмлар сано ати учун маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси”ни ишга тушириш орқали 82 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, шаҳарни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш ва бандли гини таъминлаш бўйича яна янги лойиҳалар устида қизғин жараён кетмоқда.

Эътиборлиси, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ҳам турли касб ва чет тилларига ўқи тилиб, замонавий ҳунарларни эгаллашларига кўмаклашилмоқда. 2024 йил январь-сентябрь ойларида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш марказларида 479 нафар фуқаро га хизмат кўрсатилган, 215 нафа ри ўқиш жараёнида. Жумладан, 28 нафарига Ангрен қурилиш соҳа сида малакали мутахассисларни тайёрлаш мактаби, 18 нафарига “Ишга марҳамат” мономаркази ва Тошкент шаҳар ишсизларни касб-ҳунарга ўргатиш ва малака сини ошириш маркази (КОИКА) га йўлланмалар берилган. Жами ишсиз ва иш қидираётган фуқа роларнинг 426 нафарини аёллар, 207 нафарини ёшлар ташкил қи лади. Улардан 3 нафари “Темир дафтар”, 6 нафари “Ёшлар дафта ри”, 93 нафари “Аёллар дафтари” дан ўрин олган, 10 нафари меҳнат муҳожирлари ва 15 нафари ноги ронлиги бўлган фуқаролардир.

Хабарингиз бор, Президенти миз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Камбағал ликдан фаровонлик сари" дастури асосида ҳар бир давлат ташкило ти раҳбарига 5 нафардан кам таъ минланган оилалар бириктирил ган ҳолда оилани камбағалликдан чиқариш учун ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга, шунингдек, оилада ги фарзандларни олий таълимда давлат гранти асосида ўқитиш ва зифаси белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида раҳбарлар жойларга чиқиб, ҳар бир оила аъзо лари билан учрашиб, камбағаллиги аниқланган оилаларни ижтимо ий ҳимоя қилиш бўйича алоҳида дас турлар ишлаб чиқишмоқда.

Жумладан, Бобур номли маҳал ладаги иккинчи гуруҳ ногирони Ф. Раимбоевнинг соғлиги тиклангач, шаҳар иссиқлик таъминоти бўли мига енгил ишга жойлаштирилди. Унинг қизи Умидага ҳоким тавсиясига кўра, қўшимча грант асосида Тошкент давлат иқтисодиёт уни верситетига йўлланма берилди. Шунингдек, Б. Абдусалямованинг турмуш шароитини яхшилаш мақ садида тўнғич фарзанди давлат таълим муассасасига, ўзи "Sulana lux" МЧЖ тикувчилик корхонасига, турмуш ўртоғи Ш. Мирзадиё ров эса тиббиёт бирлашмасига техник ходим вазифасига ишга жойлаштирилди. Бундан ташқа ри, хонадондаги сув муаммоси ҳал этилиб, қуёш панели ўрнатиб берилди. Бу каби мисолларни кўп лаб келтириш мумкин.

Айни пайтда юқоридаги дастур лар билан ишлаш мунтазам давом этмоқда. Жараёнда "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри"га киритилган 2 минг 56 нафар оила аъзолари қайта хатловдан ўтказилди. Ҳо зирги кунда яшаш шароити яхши, шароити яхшиланаётган ва да ромади паст, шунингдек, эҳтиёж манд, ночор оилалар билан иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда шаҳримиздаги 44 та маҳалланинг 475 та Онлайн маҳалла платформаси мавжуд бў либ, 102 та микролойиҳаларнинг фотосуратлари жойлаштирилган.

Мухтасар айтганда, бутун мам лакатимизда бўлгани каби, Чирчиқ шаҳрида ҳам амалга оширила ётган ислоҳотлар, аввало, инсон қад рини улуғлашга, унинг ман фаатларини таъминлашга қара тилган бўлиб, буларнинг барчаси аҳолининг ҳаёт тарзи, турмуш фа ровонлигининг ошишига хизмат қилади. Бу каби кўмак, ишонч, қўл лаб-қувватлашлар одамларда жа мият ҳаётига дахлдорлик ҳиссини янада оширишига аминмиз.

Муроджон АБДУРАҲИМОВ,

Чирчиқ шаҳар ҳокими

("Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 73-74-75-сонларидан олинди)


Report Page