МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ - ТЕЖАМКОРЛИК ГАРОВИ!  

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ - ТЕЖАМКОРЛИК ГАРОВИ!  


Сўнги йилларда қуёш энергия иситиш тизими республикамизнинг кўплаб ҳудудларида фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Боиси, бу каби тежамкорлик коммунал хизматлар учун жуда қулай ва фойдали ҳисобланади.

Президентимизнинг 2019 йил 28 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖга ҳам 3 дона “QIE/1800/H300L”, “QIE/1800/H100L”, “QIE/1800/H100L” модельдаги қуёш энергиясидан фойдаланувчи иситиш мосламаси ўрнатилмоқда. Бу тизимдан фойдаланишнинг афзаллиги юқори, масалан Жамият биносининг бир йил муддатда газ таъминоти бўйича 10.000 га яқин м3 газ сарфланиши олди олинади, яъни тежалади. Энг муҳими, атроф муҳитга зарар етказмайдиган экологик тоза тизим ҳисобланади. Битта қуёш коллекторидан ҳам иссиқ сув таъминоти, ҳам иситиш тизимида фойдаланиш имкони мавжуд.

Республикамизда йил бўйи ўртача 300 кун қуёшли эканлигини ҳисобга олсак, муқобил энергиядан фойдаланиш бемалол ўзини оқлайди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида об-ҳавонинг ўзгариб туриши ва бошқа омиллар туфайли газ ва электр таъминотида узилишлар содир бўлишини инобатга олиб, уларга қўшимча сифатида қуёш энергиясидан оқилона фойдаланиш натижасида таъминотда узлуксизликни таъминлаши ҳамда энергия ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг сезиларли даражада камайишига эришилади. 

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати






Report Page