ҲАМКОРЛИК –ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ!

ҲАМКОРЛИК –ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ!


Бугунги кунда барча соҳалар ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб бормоқда. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ни ўзининг энг яқин ҳамкор ташкилотлардан ҳисоблайди. Шунингдек, мазкур ташкилот билан кўп йиллардан буён ҳамкорликда тупроқшуносликдаги муаммоли ва долзарб масалаларни биргаликда ижобий ҳал этиш йўналишларида илмий изланишларни бажариб келмоқда.

Бугун соҳада ана шу каби ҳамкорликни юқори поғоналарга кўтариш мақсадида, Институт директори Шуҳрат Бобомуродов, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ФАО)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси CACILM-2 минтақавий лойҳаларни мувофиқлаштирувчиси - Маҳмуд Шоумаров, CACILM-2 лойиҳасининг дастурий ривожлантириш бўйича эксперти - Баҳодир Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) координатори Муҳаммаджон Қосимов ва Институт мутахассислари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида томонлар дунёда рўй бераётган глобал иқлим ўзгариши, ерлар деградациясига қарши курашиш, уларда кечаётган деградация жараёнларини олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида тупроқ унумдорлигини сақлаш, биохилма-хилликни асраш, ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларга биргаликда ечим излаш хусусида фикр алмашдилар.

Шунингдек, муҳокамалар якунида тез фурсатларда тупроқшуносликда истиқболдаги янги лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни барқарорлигини таъминлаш каби муҳим масалалар тўғрисида келишиб олинди.

Report Page