ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДИУМИ ИМЗОЛАНДИ

ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДИУМИ ИМЗОЛАНДИ


Ёшлар бизнинг келажагимиз. Уларнинг маънан етук, жисмонан соғлом ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бу борада қилинадиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий – маърифий ишлар сарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли қарорида ҳам ўз аксини топган. Бу борада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шаҳримиз ёшлари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар самардорлигини ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда юртбошимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус доирасида шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва “Иффатли келин” ўқув маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандиуми имзоланди.

Ушбу Меморандиум Хотин-қизлар қўмитасини “Иффатли келин” ўқув маркази билан ҳамкорлигини янада кўчайтириб хотин-қизларимизни ҳаётини яхшилашга, ёшларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмак бўлади.

Бугунги кунда “Иффатли келин ўқув марказида 23 та йўналиш бўйича 2-3 ойлик курсларда 150 га яқин қизлар ўқиб ҳунарли бўладилар. Марказни битирган хотин-қизларимиз ўз бизнесларини бошлаб бир қанча янги иш ўринлари ҳам яратиб келмоқдалар.

Яқинда “Ингичка” қўрғончасида ҳам  марказ филиали ўз фаолиятини бошлаб 45 нафар қизларни ўқишга қабул қилди.



Report Page