ҲАМКАСБЛАРИ ЭЪЗОЗИДА
ИИВ "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуасида кўп йиллар давомида ички ишлар органлари тизимида сидқидилдан хизмат қилиб, эл-юрт тинчлигига муносиб ҳисса қўшган фидойи ходим — подполковник Нурматов Абдухамид Абдимуталовични қутлуғ ёшга етиб, пенсияга кузатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
А.Нурматов фаолияти давомида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби, Қўриқлаш бош бошқармаси, Ҳарбий сафарбарлик бошқармаси ҳамда ИИВ "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуаси каби турли масъулиятли тузилмаларда самарали меҳнат қилиб, ўзини ҳақиқий ташкилотчи ва юксак маънавиятли офицер сифатида намоён этди. Ёш кадрларга касб сирларини ўргатиб, устозлик мактабини яратди.Тантанали тадбирда раҳбарият ва ҳамкасблар сўзга чиқиб, офицернинг соҳа ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини алоҳида эътироф этдилар ва самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғаларини топширдилар. Абдухамид Абдимуталовичга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва оилавий хотиржамлик тилаймиз.