ҲАФТАЛИК КОТИРОВКАЛАР: НАРХЛАР УСТУВОР РАВИШДА ПАСАЙДИ

ҲАФТАЛИК КОТИРОВКАЛАР: НАРХЛАР УСТУВОР РАВИШДА ПАСАЙДИ

пресс служба

2019 йил 25 ноябрь – 29 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4944,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 3486,4 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан бироз кўтарилиб бир тоннаси учун 6233,4 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,8 млрд сўмлик 4700,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 0,9% га паайиб, бир тонна учун 2729,8 минг сўмни ташкил этди.

Қора металл бозорида нархлар пасайиб бораётган ўзгаришлар кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 2,6% га пасайиб, бир тоннаси учун 5482,3 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 4,9 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори ҳам кичик пасайишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 4% га пасайиб, 510,5 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 460,0-750,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 1,9% га пасайиб, бир тонна учун 14,5 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача бўлди.

Плёнка ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган I-0760 полиэтиленнинг нархи 2,7% га пасайиб, 11,2 млн сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада жами 1,8 минг тонна полиэтилен сотилган.

Ўтган ҳафтада карбамид бозорида ҳам нархлар бироз кўтарилиши кузатилди. Карбамид “В” нинг баҳоси ўтган ҳафтада 0,3% га кўпайиб, бир тоннаси учун 1820,2 минг сўмни ташкил этди. Умуман олганда, ҳафта давомида биржа савдолари орқали 24,7 минг тонна минерал ўғитлар сотилди.



Report Page