ҲАҚИҚИЙ ВА ЁЛҒОН ТАҲДИД.

ҲАҚИҚИЙ ВА ЁЛҒОН ТАҲДИД.

Abdurahman El Ahmadi


Айтишларича, одамлар учун қандайдир душман сиймоси топилса, бу уларни бир-бирлари билан жипслаш ва бирлаштириш учун яхшироқ йўли йўқ экан. Душман сиймоси бошқа олийжаноб мақсадларидан кўра одамларни яхшироқ бирлаштирар экан. 

Ички ёки ташқи душман одамларда нафрат ва адоват ҳиссиётларни уйғотмоқда, одамни сал ихчамроқ ва эътиборлироқ бўлишни ундаяпти, ўзи учун муҳим ва зарур бўлган эҳтиёжларни вақтинчалик унутишни ва бор эътиборини душман билан курашишга чорлаяпти. Тарихдан биламизки, кўпчилик авторитар тизимлар мана шундай душман сиймосини ўзлари учун яратилган эдилар. Шундай қилиб, ўз тизимининг кўпгина жиноятларни душманларнинг ҳийла-найранглари деб айтган эдилар, давлатдаги барча муаммоларни ҳам шу қаторига қўшарди.

Қизиқ томони шуки, душман қанчалик бақувват бўлса, одамлар у билан кураш чоғида шунчалик жипсроқ ва жиддийроқ қаршиликни кўрсатмоқдалар. Лекин агар душманнинг имкониятлари у қадар кучли бўлмаса, одамлар унга у қадар жиддий қаршиликни кўрсатишга ҳаракат қилмаяпти, ва ҳаттоки уни менсимаслик ҳам мумкин. Душман бизларнинг эътиборига арзимайди деб.

Нима учун мен бугун шу ҳақда сўз юритяпман? Гап шундаки, масиҳийларда нафақат душманнинг сиймоси, балки ҳақиқий душмани бор:

“Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди” ( 1 Бут. 5:8)

Қизиғи шундаки, Бутрус, иблис ҳақида айтганида у “душманимиз” деб урғу бермоқда. Бизлар кўпинча иблис Эгамизнинг душмани деб ўйлаймиз. Бу ҳақиқат, аммо агар биз Эгамизнинг куч-қудратини ва иблиснинг имкониятларни солиштирсак, иблис Худомизга тенг бўлган рақиб эмаслиги англаб оламиз. Боз устига, Муқаддас Китобнинг айтишича, иблис аллақачон Осмонда бўлган урушда мағлуб бўлди (Ваҳ. 12:7-9). Ва энг асосийси, иблисга ўлим жазоси аллақачон кутиб турмоқда, ва бу ҳукм қатъиян бўлиб, иблисга ҳам, унинг томонида бўлганлар ҳам учун абадий олов тайёрлаб қўйилган. (Мат. 25:41)

Шунинг учун, бугунги кунда иблис фақат биз учун душман ва айнан бизларга қаршилик кўрсатмоқда айтсак, янглишмаган бўламиз. Унинг асосий мақсади – “ўғирлаш, бўғизлаш ва барбод қилишдир” (Юҳ. 10:10). Ва унда шу ишларни қилиш учун анча кам вақт қолган ҳисобга олсак (Ваҳ. 12:12), шунинг учун охирги пайтларда унинг алдаш услублари айёрроқ ва шавқатсизроқ бўлмоқда. Бизнинг табиатимиз гуноҳ билан заифланганлиги боис, иблисга қаршиликни кўрсатиш кундан-кунга оғир кечмоқда. Лекин бу ҳам ҳаммаси эмас.

Сўнгги пайтларда айрим масиҳийлар иблисга ва умуман гуноҳга қарши курашишга унчалик жиддий эътибор бермаяпти. Шу ҳақда ҳар ҳил мулоҳазалар бор. Айримлар бу бизнинг урушимиз эмас, бу Худо ва иблис ўртасида қарама-қаршилик деб, агар сен Худо билан бирга бўлсанг, демак бунга унчалик жиддий қаратмаса бўлади. 

Аслида шундайми? Қисман ҳа. Лекин яна такрорлайман, иблис Худо билан курашиш учун кучлари етмайди. Шунинг учун у бор эътиборини одамлар билан курашишга қаратмоқда. Буни била туриб, бизлар ҳушёрлигимизни йўқотмаслик керак, зеро иблис барибир бизларнинг ҳаётимизга таъсир қилиш кучига эга.

Бошқа одамлар, аслида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ, деб ҳисобламоқда. Улар иблис Худо қаршилик кўрсатиш кучлари эга эмас деб ҳисоблаб, бизларга ҳам ҳеч қандай зарар қилолмайди деган ҳулосага келмоқда. Лекин шу ҳулоса ҳам қатъиян нотўғри. Ҳа, иблис Осмон урушида аллақачон мағлуб бўлди, Исо Масиҳ ҳам унинг устидан зафар кучди, лекин айтганимиздек, иблис ҳали одамларнинг ҳаёлларига ўз таъсирини ўтказиш кучларига эга. Ва бизлар васвасага тушамизми, йўқми, буни охиригача билмаймиз.

Гетсимания боғида Исо Масиҳ ўз шогирдларни васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлишга ва ибодат қилишга бир неча бор чорлади (Мат. 26:41). Бу нарса ғалати туюлиши мумкин: тирик Исо Масиҳ олдида қандай қилиб васвасага тушиши мумкин? Лекин, Исо билан ёнма-ён туриш ва Исо билан бирга бўлиш – бу ҳар ҳил нарсалар. Демак, Исо билан ёнма-ён юрса бўлар экан, лекин шу вақтда у билан бирга бўлмаслиги мумкин экан, ва У ҳам бизга яқинлашмаслиги мумкин экан. Қачонки Исо Масиҳ биз билан бирга бўлмаса, у ҳолда бизнинг ҳаётимизда иблис Унинг ўрнини эгаллайди. Ҳақиқий таҳдиднинг асл-моҳияти шу.

Бундан икки минг йил аввал бўлганидек, бугун ҳам Исо Масиҳ барча нарсаларни ўз номи билан айтишга чорлаяпти. У айтдики, иблис – “ёлғончи ва ва ёлғоннинг отасидир.” Демак, бу дунёда рўй бераётган барча ёмон ишларда у шахсан ўзи иштирок этмоқда, айнан у томондан барча нафратлар ва адоватлар келмоқда. Шунинг учун, “бизларнинг курашимиз инсонларга қарши эмас” (Эф. 6:12), балки бизнинг ҳақиқий душманига қарши бўлиши керак. Зеро, Исо Масиҳ шайтон устидан ғалаба қозонди-ю, лекин бизнинг кураш давом этмоқда. Шунинг учун, азизлар, ҳушёр бўлайлик, ва якка-ю ягона бўлган умидимиз Исо Масиҳга ўз ҳаётимизни тўлалигича бағишлайлик. Шунда, Унинг ғалабаси бизларга ҳам насиб этади.


Report Page