Қувада яна бир хориж корхонаси иш бошлади

Қувада яна бир хориж корхонаси иш бошлади

Фарғона вилояти Адлия бошқармаси
Қува туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази

Қува тумани  ҳар йили етиштириладиган 30 дан ортиқ мева-сабзавотлари билан  машҳур. Айниқса, Қува анорларининг довруғини билмайдиган кам топилса керак. Айниқса, ёз ва куз палласида Қува–Фарғона–Марғилон йўллари, Қува–Шаҳрихон–Марҳамат йўлларида қуваликларнинг яратувчанлик мўъжизаларига гувоҳ бўласиз. Эътиборлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички эҳтиёждан ортган қисми кўп мамлакатларга экспорт қилинади.

Қува туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази

Бу каби имкониятлар хорижлик тадбиркорларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ, албатта. Масалан, куни кеча Қува туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан “AXB-FRUITS” Озарбайжон хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхонанинг асосий фаолият тури етиштирилган мева сабзавотлар ва турли махсулотларни экспорт қилиш хизматларини амалга оширишдан иборат. Устав фонди 600 млн. сўм бўлган ушбу хориж корхонаси тўлиқ равишда фаолият бошлагач 20 дан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Фарғона вилоятида 300 га яқин хорижий корхоналар ишлаб турипти. Уларнинг 16 таси Қува туманида фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида  Қува туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан  148 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фарғона вилояти Адлия бошқармаси

ахборот хизмати





Report Page