Қутлуғ 60 ёш муборак !

Қутлуғ 60 ёш муборак !

ЖИБ Наманган вилоят суди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судьяси Муминов Абдиносир Абдикодировичнинг қутлуғ 60 ёшни қарши олишлари муносабати билан жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судлари судьялари ва ходимлари иштирокида табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида судьялар ўз тилакларини изхор этишди.

Жумладан вилоят суди раиси Д.Камилов жамоа номидан қуйидаги табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

"Ҳурматли Абдиносир Абдикодирович !

Сизни муборак 60 ёшингиз билан табриклаймиз.

Суд ҳуқуқ тизимида босиб ўтган ҳаёт йўлингиз соҳа вакиллари учун андозадир.

Устозларингиз ўгитларига суяниб, ҳаётингиз ва фаолиятингиз йўналишидаги тинимсиз ва сермаҳсул меҳнатингиз эвазига арзигулик тажриба тўплаб, юксак камолга интилаётган шогирдларни тарбиялаб келаётганингиз яна бир бор тақсинга сазовордир.

Сиздаги камтарлик, олийжаноблик, сахийлик, инсонпарварликдек улуғ фазилатларнинг уйғунлиги юксак маънавиятга эга эканлигингизни намоён этиб, кишида ҳавас уйғотади.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака тилаган ҳолда озод Ватанимиз равнақига қўшган беқиёс хизматларингизни муносиб қадрлаб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларингиз бароридан келишида самимий истаклар билдирамиз.

Юксак эҳтиром ила,

жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди жамоаси"

деб табрик сўзига якун ясади.

Шундан сўнг, судья А.Муминовга эсталик учун жамоа номидан зар-чўпон ва совғалар тақдим этилди.



ЖИБ Наманган вилоят суди

Report Page