Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар

Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар

@quranuz_kanali

1. Холис ният

2. Дуо

3. Истиғфор ва маъсиятларни тарк қилиш

4. Сабр ва улкан қатъият

5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш

6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш

7. Ёдлаш учун кунлик тартиб

8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик

9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш

10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ

11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш

12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш

13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш

14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш

15. Масжид ва илм мажлисларига бориш

16. Фазилатли сураларни ёдлаш

17. Қорининг ҳолатига кўра қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш

18. Ёдланган оятларни ёзиб, хатоларини белгилаш

19. Ёдланган ва ўқилган ояти карималарга амал билан риоя қилиш

20. Сабаби нузул ва тафсирни билиш

21. Қуръон кўтариш одобларини лозим тутиш

22. Ҳар доим таҳоратда юриш. Токи мусҳафни хоҳлаган вақт ўқий олсин

23. Одамларга ўргатиш

24. Луғат қоидаларини билиш

25. Умрни ғанимат билиб, вақтни зое кетказмаслик

26. Қисқа суралардан бошлаб ёки кўп такрорланадиган суралардан бошлаб ёдлаш мақсадга мувофиқдир

27. Солиҳлардан Қуръон ҳифзини осон бўлишини дуо қилишини сўраш

28. Ҳифзнинг ҳар хил воситаларидан фойдаланиш

29. Дўстлар билан мусобақалашиш.

Қуръон ёдлаш одоблари ва кайфияти

1. Таҳорат олиб, Қуръони Каримни ёдлаш ниятида икки ракъат қазои ҳожат намозини ўқинг. Ёдлаган оятларингизни эсдан чиқармасликка ҳаракат қилинг. Қуръон ёдлашга тавфиқ бер, деб Роббингизга дуо қилинг.

2. Кунлик аниқ режангиз бўлсин, кунлик ҳифз миқдорини тикланг. Аввалида яхши биладиган одам қироат қилиб берсин.

3. Ҳифз бир мусҳафдан бўлсин.

4. Ҳифзни тезда бошланг, эртага қўйманг.

5. Кунлик режани яхшилаб ёдламагунча кейингисига ўтманг.

6. Сурани бошидан охиригача ёдлаб чиқмагунча бошқасига ўтиб кетманг. Сурани бир марта мусҳафдан ўқинг, бир марта эшитиб такрорланг.

7. Оятлардаги лафзий ўхшашликларга кўпроқ эътибор беринг.

8. Ёдлаганингизни ёзиб, хато жойини белгилаб қўйинг. Иложи бўлса хатойингизни алоҳида вараққа ёзиб қўйинг.

9. Ёдлаганингизни намозга қўшинг.

10. Ёдлаганингизни юрганингизда, қайтаётганингизда, машинага чиққанингизда такрорлайверинг.

11. Икки ракъат намоз ўқиб, унда ёдлаган оятларингизни ўқинг. Кунига бир марта мусҳафдан ўқиб, сўнг ёддан ўқинг. Бошқасини қўшиб, кейингиси билан улаб кетинг.

12. Ҳафтанинг бир кунини такрорга ажратинг. Хатоларингиз очилиши учун текшириб турувчи Қуръон ўқувчисини топинг.

13. Қуръонни кўтарган, ўқиган, унга соҳиб бўлганларнинг фазилатларини ўқинг.

14. Оятларни кўпроқ такрор қилинг. Чунки такрор ҳифзни яхшилайди.

15. Билингки, илмнинг бошланиши Қуръон ёдлашдир.

Ҳар бир ёдлаётган оятингиз Аллоҳ таолога очилган бир эшикдир. Эсингиздан чиқарилгани эса ёпиқ эшикдир. Агар мусулмонга бутун ер тўлалигича олтин тақдим қилинса ҳам Қуръондан энг қисқа сураларни эсидан чиқаришга тенг келтирмайди, балки бир ҳарфни ҳам алмашмайди.


Насиба Низомхўжа

QURAN.UZ каналига уланиш

Report Page