Қурилиш ресурслари миллий классификатори ишлаб чиқилиши ва қурилишда стандартлаштириш марказларининг мақсад ва вазифалари

Қурилиш ресурслари миллий классификатори ишлаб чиқилиши ва қурилишда стандартлаштириш марказларининг мақсад ва вазифалари

https://t.me/aoka_uz

Қурилиш вазирлиги томонидан  лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизани ўтказиш жараёнларида  ресурсларнинг жорий нархларини аниқлаш ва шакллантиришда бир-ҳилликни ва аниқ ресурсларни инобатга олиш бўйича янги тизим ишга туширилди. Гап шундаки, қурилиш материаллари, иш турлари, машина ва механизмларининг ягона базасини ўзида ифода этувчи “Қурилиш ресурслари миллий класификатори” ишлаб чиқилди. Бу эса кўплаб ноқулайликларни бартараф этишга химзат қилади. Яъни, буюртмачи, лойиҳалаш ва қурилиш жараёнлари иштирокчилари ўртасидаги хужжатлар алмашинувини, лойиҳа-смета хужжатларини юритишда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликлар ва хатоликларнинг олдини олади. Статистик  ва солиқ идоралари ҳисоботларида фарқли ҳолатлар бўлмаслиги ҳамда  хужжатлар алмашинувини унификация қилишга имкон яратади.

Албатта бунда хориж давлатларининг, хусусан,Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг тажрибаси, бу борадаги  услуби ҳамда унинг соҳага таъсири ўрганиб чиқилди.

Мазкур классификаторга 114 мингга яқин номдаги ресурслар , яъни, қурилиш материаллари, техникалар ва иш турлари киритилган бўлиб, булар қисм, бўлим ва гуруҳлар кесимида таснифланган. Бугунги кунда Қурилиш вазирлигининг махсус портали ёрдамида ушбу тизимдан фойдаланиш мумкин. 

Классификатордаги ҳар бир ресурс ўзининг уникал кодига эга.

Хозирги вақтда “Қурилиш ресурслари миллий класификатори” Давлат солиқ қўмитасининг “Ягона электрон классификатор”даги маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация кодлари билан уйғунлаштирилмоқда. Мазкур амалиёт йил якунига қадар Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги билан ҳам амалга оширилади.

Бу эса  тадбиркорлик субъектлари, буюртмачи ва лойиҳачилар учун ягона хужжатлар тизими билан ишлаш, хужжатлар алмашинувида хатоликлар ва тушунмовчиликларни олдини олиш, электрон ҳисоб-фактура ва электрон шартномалар хизматларидан фойдаланишда ва энг асосийси тегишли ташкилотларга топшириладиган ҳисобот турларини кескин қисқартиришга имкон яратади

Шу йилнинг якунига қадар, “Қурилиш ресурслари миллий класификатори”да ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали, “Моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари электрон каталоги” ҳам яратилади.

Бунда, қурилиш материаллари, буюмлар ва хизматлар нархининг оператив равишда шаклланишига эришилади. Пудрат ташкилотлари учун маҳуслотларни онлайн харид қилиш имконияти яратилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, қурилиш вазирлиги яқинда яна бир ташаббусга қўл урди. Яъни, қурилишда сифатни таъминлаш ва қурилиш материалларини халқаро стандартлар асосида синаш мақсадида Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс синов лабораторияси ташкил этилди. Мазкур лаборатория замонавий ускуналар билан таъминланган ва халқаро стандартлар асосида 100дан ортиқ синаш усулларини амалга оширади.

Келгуси режалар кўп. Яъни, синов усулларини 500 тага етказиш, 2025 йилган бориб эса  1500 та синов усулларини қамраб олиш мақсад қилинган. Хозирда лаборатория халқаро ILAC ташкилотининг аккредитациясига тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур лабораторияда тўсувчи конструкцияларнинг энергиясамарадорлиги, юқори мустаҳкамликдаги бетонларни синаш, қурилиш материалларининг умрбоқийлигини прогнозлаш каби ўта муҳим синовлар амалга оширилади. 

Report Page