Қурилиш материаллари саноатининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегияси

Қурилиш материаллари саноатининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегияси

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Азизбек Баҳодиров, раис ўринбосари Бахтиёр Бобоқулов, уюшма ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилмоқда:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Президентимизнинг 2021 йил 9 июнь кунидаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилган 6244-сонли Фармонига асосан қурилиш материаллари тармоғини бошқаришнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.

Жумладан, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузурида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилиб, унинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилди. “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг жойлардаги филиалларида Қурилиш материалларини ривожлантириш марказлари ташкил этилиб, улар малакали мутахассислар билан бутланди.

Мазкур қарор билан республикамиз ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Ушбу туманларнинг саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 млрд сўм маблағ ажратиш белгиланди.

Шунингдек, геологик-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Тармоқни янада такомиллаштириш, соҳага хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, экспорт кўрсаткичларини ошириш ҳамда янги саноат корхоналарини ташкил этиш мақсадида 2022-2026 йилларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Унга кўра 2026 йилга бориб тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 42,3 трлн сўмга етказиш ва бунда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг улушини 2016 йилдаги 32,3 фоиздан 53 фоизгача етказиш белгиланган.

Натижада, асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Жумладан, газобетон, иссиқлик сақловчи изоляция материаллари, қурилиш ойнаси, цемент каби маҳсулотлар бўйича ички талаб қопланиб, маҳсулотларнинг бир қисми хорижга экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, дастурга кўра 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 1,084 млрд долларга ёки 2021 йилга нисбатан 2,5 бараварга оширилади. Асосий турдаги қурилиш материалларининг импорти 2020 йилга нисбатан 60 фоизга камайиб 2026 йилда 185,6 млн долларни ташкил этади

Тармоқни ривожлантиришга 2 млрд долларлик инвенстициялар жалб қилинади.

Янги инвестиция моделини амалга ошириш натижасида 2021-2025 йилларда 4,5 млн куб метр газбетон блоклари, гипскартон листлари – 85 млн кв метр, темир-бетон маҳсулотлари – 8,6 млн куб метр, керамогранит – 4,5 млн кв метр, табиий пардозбоп тош (мармар, гранит ва бошқа) маҳсулотлари – 1,9 млн кв метр каби янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилади ва 19,5 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ушбу даврда маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилдагидан 1,7 бараварга оширилиб 1,55 трлн сўмга етказилади.

2022-2026 йилларда 7 турдаги янги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади:

◾️ 2026 йилга бориб, Азбозурит ичидан 141 минг тонна асбест саралаб олинади ва асбестдан қолган 940 минг тонна чиқинди цемент учун қўшимча сифатида ишлатилади;

◾️ маҳаллий табиий ва иккиламчи ресурслар асосида юқори сифатга эга 900 минг тонна клинкерли цемент ишлаб чиқарилади;

◾️ иссиқлик электр станцияларининг 69 млн тонна техноген чиқиндилари (золошлак)дан фойдаланиб, 360 минг тонна янги инновацион золобетон блоклари ишлаб чиқарилади;

◾️ маҳаллий хом ашё асосидаги энергия ва ресурс сарфини камайтирадиган 210 минг тонна янги куйдирилмасдан олинадиган боғловчи материаллар ишлаб чиқарилади;

◾️ автомобиль йўллари қурилишида қўллаш учун 648 минг тонна маҳаллий олтингугуртни қайта ишлаш асосида 420 минг куб метр модификацияланган серобетон ишлаб чиқарилади.

Булардан ташқари, ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишдаги топшириғига асосан нуфузли “BCG” хорижий компанияси томонидан Қурилиш материаллари саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Унда, тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш каби таклифлар ҳамда стратегияни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилган.

Report Page