Қурилиш материаллари саноати Илмий техникавий кенгаши фаолияти

Қурилиш материаллари саноати Илмий техникавий кенгаши фаолияти

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ янги турдаги инновацион қурилиш материаллари технологияларини яратишга қаратилган Республика илмий-техник кенгаши фаолияти мунтазам йўлга қўйилган ҳамда инновацион лойиҳаларни бажаришга киришилган.

Илмий техник кенгаш, 25 нафар, сохада чуқур билим, малака ва кўникмага эга бўлган фан докторлари, фан номзодлари, профессорлар, шунингдек етакчи ишлаб чиқариш корхоналарининг мухандис ва технологларидан ташкил топган.

Замонавий инновацион ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, янги турдаги энергия тежамкор ва экологик жиҳатдан хавфсиз қурилиш материалларини тезкорлик билан амалиётга жорий этилиши ва қўлланилишини таъминлаш;

◾️ юқори қўшилган қийматли янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга қаратилган илмий-техникавий, тажриба-конструкторлик, инновацион ҳамда “start-up” лойиҳаларни қўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва уларни саралаб олиш бўйича илмий асосланган хулосалар ишлаб чиқиш;

◾️ қурилиш материаллари саноатига инновацияларни жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар ва технологик жараёнларни хар томонлама ўрганиш;

◾️ юқори тижорат салоҳиятига эга ва рўёбга чиқаришга тайёр бўлган истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

◾️ мамлакатимизнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион салоҳиятидан кенг фойдаланиш орқали янги турдаги юқори самарадор қурилиш материалларини яратишга қаратилган мақсадли дастурларни шакллантириш илмий техник кенгашнинг асосий вазифалари хисобланади.

2021 йил 15 нояюбрь холатига кўра 10 та йўналиш бўйича 50 га яқин инновацион лойиҳалар Уюшма қошидаги Илмий-техникавий кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва ўтказилган танлов натижаларига кўра умумий молиявий ҳажми 14,1 млрд сўмлик 10 та инновацион лойиҳалар (клинкерли цемент, азбозуритдан асбест олиш, золобетон, янги боғловчилар олиш технологияси ва ш.к.) илмий-техникавий кенгашда ижобий баҳоланиб, молиялаштиришга тавсия этилди.

Юқорида келтирилган лойиҳалар орасидан “Маҳаллий табиий ва иккиламчи ресурслар асосида юқори сифатга эга клинкерли цемент ишлаб чиқариш ва олиш” номли инновацион технологияни жорий этиш орқали бетон ишлаб чиқарилишида юқори самарадор фаол минерал қўшимчалардан (ФМҚ) фойдаланиш ва цемент сарфини тежаш, мустаҳкамлигини, кимёвий ва муз агрессиясига чидамлилигини ошириш, шу билан бирга суперпластификаторлар орқали бетон қоришмаси ҳаракатчанлигини сақлаган ҳолда сувга бўлган эҳтиёжини 20-30% камайтиришига эришилади.

Шунингдек, “Азбозурит ичидан асбестни саралаб олиш технологияси ва унинг иқтисодий самарадорлиги лойиҳаси” –мамлакатимизга кириб келаётган асбест миқдорини камайтириш, шифер таннархини пасайтириш, Охангарон, Қувасой, Бекобод ва Ангрен зонасида тўпланиб қолган 2 миллион тонна миқдорда азбозурит чиқиндисини қайта ишлаб тоннасидан 10% гача асбест хом ашёсини ажратиб олиш ҳамда дастлабки ҳисоб китоблар натижасида асбест импортидан 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ иқтисод қилинишига имкон беради.

🔹 “Иссиқлик электростанцияларининг техноген чиқиндилари (золошлак) дан фойдаланиб янги инновацион қурилиш материали, золобетон блоклари ишлаб чиқариш” лойиҳаси республикамизда иссиклик электр станцияларидан чиқадиган катта миқдорда тўпланиб қолган саноат чиқиндиларини атроф-муҳитга таъсирини олдини олиш ва арзон золобетон блоклари ишлаб чиқариш ҳисобланиб, бу эса табиий газ сарфини мутлоқ камайтиришга ҳамда маҳаллий хом ашёдан фойдаланишга эришилади.

Бундан ташқари “Маҳаллий хом-ашё асосидаги энергия ва ресурс сарфини камайтирадиган янги куйдирилмасдан олинадиган боғловчилар” лойиҳаси – маҳаллий саноат чиқиндилари ва минерал ресурслардан фойдаланиб мустаҳкамлиги 100 дан 1000 гача бўлган кенг спектрли куйдирилмасдан олинадиган ишқорли боғловчилар олиш технологиясини яратиш натижасида экологияни тозалаш, энергия сарфини ҳамда импортни камайтиришга эришилган ҳолда 1 тонна куйдирилмасдан олинадиган ишқорий боғловчиларни ишлаб чиқаришда портландцементга нисбатан эквивалент ёқилғи сарфи 110-160 кг, энергия сарфи 80 кВт/соатга камайтирилишига эришилади.

Таркибида глауконит ва темир мавжуд бўлган чўкинди жинслар асосида пигментлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш – глауконит асосида чўкинди темир таркибидаги пигментларни ишлаб чиқариш технологияси лойиҳаси республикада биринчи марта қурилиш материаллари учун пигментларни ишлаб чиқариш имконини беради. Бу импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган қурилиш пигментларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

✔️ Илмий техник кенгаш ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда қурилиш материалларининг янги турларини яратиш бўйича қуйидаги долзарб йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Жумладан:

🔘 “Ёғоч қурилиш конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш”;

🔘 “Ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчали самарали коррозияга чидамли бетон таркибини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш”;

🔘 “Маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида рақобатбардош ўрама материаллар олиш технологияси”;

🔘 “Ўсимлик полимерлари ва унинг асосида композицион материаллар олиш технологияси”;

🔘 “Минераллашган қувур, фитинг, панел ва пол қопламалари ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиясини яратиш”;

🔘 “Азот ва фосфор сақловчи фталоцианин пигментларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш”;

🔘 “Ўзбекистон бентонит гиллари асосида гидроизоляцион материал ва керамик кошинлар олиш технологиялари”;

🔘 “Поликомпонент система асосида ноорганик пардозбоп материаллар олишнинг энергия тежовчи технологиясини ишлаб чиқиш”;

🔘 “Иссиқликни ҳимояловчи материаллар учун Қарахтой андезибазальти асосида ноорганик минерал тола олиш технологияси” каби лойиҳалар шулар жумласидандир.

Ушбу инновацион лойиҳаларни қурилиш материаллари саноатига тадбиқ этиш натижасида бугунги кунда талаб этилаётган сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш турларини кенгайтирилади, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдирилади.

Қурилиш материаллари саноати соҳасида ислоҳотларни жадал амалга ошириш ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар бартараф этилади.

Янги илмий-техник ишланмаларни қўллаш орқали объектларни лойиҳалаштириш ва қуришдаги нормалашнинг мавжуд кўрсатма берувчи усулини ўзгартиришга ечим беради, ички ва хорижий инвестицияларни қурилиш материаллари саноати соҳасига жалб қилишни жадаллаштиради.

Халқаро савдонинг ҳозирги глобаллашув шартларига жавоб берадиган инновацион лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этилиши янги турдаги қурилиш материаллари ва композицияларини ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Report Page