Қулоғидан зиракларини юлиб, олиб кетган шахс қўлга олинди

Қулоғидан зиракларини юлиб, олиб кетган шахс қўлга олинди


Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 12 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.С. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 21 январь куни номаълум шахс Турон маҳалласида жойлашган ўрта мактаб олдида, уни қулоғидаги бир жуфт зиракларини юлиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яшнобод тумани Боткин кўчасида яшовчи, муқаддам судланган С.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page