Қуйидаги тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади

Қуйидаги тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади


– “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

– “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;

– I ва II гуруҳ ногиронли бўлган талабалар;

– бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

– халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;

– “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик танловларининг республика босқичи ғолиб бўлган талабалар;

– ОТМ талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

– талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.

Report Page