Қуйи Чирчиқда юз берган қотиллик жинояти юзасидан ИЗОҲ

Қуйи Чирчиқда юз берган қотиллик жинояти юзасидан ИЗОҲ

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Кун.уз интернет нашри томонидан Қуйичирчиқ туманида юз берган қотиллик юзасидан ўтказилган суриштирувлари натижаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.

Унда марҳуманинг яқинлари фикрига асосланиб, воқеада ИИБ (профилактика инспектори) ҳам ҳам айбдор эканлиги маълум қилинган.

Ҳуқуқий жиҳатдан айни вақтда (ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақт) воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.

Ўтказилаётган тергов ҳаракатлари ва хизмат текшируви хулосасига кўра воқеага дахлдор ҳар бир шахснинг (ИИБ ходимининг ҳам) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва айбдорлик даражасидан келиб чиқиб таъсир чораси кўрилади. Иш тугатилгач натижаси юзасидан жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ахборот тақдим қилинади.

Кеча, 27 август куни шу иш маҳаллада, жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, жиноятнинг салбий оқибатлари, шу каби ҳолатларда бепарво бўлмаслик, жиноятни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида аҳолига тушунтириш ташкил қилинган.

Тафсилотга кўра 24 август куни соат 19:00 ларда аёл ИИБ га мурожаат қилиб, "Эри у билан жанжаллашиб, смс хабарларни кўриш мақсадида аёлнинг телефонини тортиб олганлигини" маълум қилган. (фото)

Фото 24.08.2022й

Профилактика инспектори мурожаатга асосан етиб келган ва аёл (марҳума)дан отаси иштирокида ариза қабул қилиб, фуқаро С.Х (гумонланувчи)ни қидиришга киришиб, яшаш манзили, қариндош ва яқинлари хонадонларида бўлиб суриштирув олиб борган.

Шу жараёнда, орадан бир неча соат ўтиб, тонгга яқин, юқорида қайт этилган жиноят содир бўлган. Воқеада гумонланувчи фуқаро С.Х ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқ фаолларидан, ҳозирда ҳолат юзасидан бирор кимга айблов қўйишга шошилмасликни сўраймиз.

Тошкент вилояти ИИББ жамиятда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ, зўравонликка нисбатан кескин ва муросасизлигини маълум қиламиз.

Ҳолат тўлиқ, қонуний таҳлил қилиниб, якунида ҳар бир ходимнинг ва бошқа воқеа иштирокчилари (гумонланувчи) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

ИИББ Ахборот хизмати




Report Page