Қуйи Чирчиқ туман ҳокими Акмал Холмурадовнинг пандемия даврида туман фуқароларига мурожаати

Қуйи Чирчиқ туман ҳокими Акмал Холмурадовнинг пандемия даврида туман фуқароларига мурожаати


Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар, Қуйи Чирчиқ аҳли!

Хабарингиз бор куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 10 июлдан 1 августга қадар республикамизнинг барча ҳудудларида кучайтирилган карантин тартиби жорий қилинди.

Сўнги кунларда коронавирус инфекциясининг тарқалиши бир неча баробарга ортиб, кўплаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари қайд этилаётганлиги барчамиздан янада хушёрлик ва эҳтиёткорликни талаб этмоқда.

Туманимизда шу кунгача жами 1241 нафар фуқаро карантинга олиниб, шундан 1102 нафари карантиндан чиқарилган. Ҳозирги вақтда жами 139 нафар фуқаро карантинга олинган, шундан 124 нафари 34 та хонадонларда, 15 нафари  туман туғруқ бўлимида.

Хозирги вақтга қадар туманда истиқомат қилувчи жами

32 нафар фуқарода COVID-19 тахлил натижалари ижобий деб топилган. Шундан 8 нафари соғайган, қолган 24 нафар фуқаро даволанишда ва булар ахволи қониқарли холатда, шулардан

20 нафари уй шароитида (безсимптомныйлар) ва 4 нафари шифохоналарда даволанмоқда. Хозиргача туманда ўлим ҳолати кузатилмаган.

Уй шароитида ҳонадонларда даволанаётганлар секторлар кесимида қуйидагича.

1-секторда 10 нафар ,

2-секторда 5 нафар,

3-секторда 5 нафар,

4-секторда 4 нафар

Карантинга олинган объект ва хонадонларни қўриқловига жами

25 нафар куч-восита жалб этилган бўлиб, улардан Миллий гвардия –

6 нафар, ички ишлар бўлимидан – 11 нафар, Мудофаа бўлимидан –

8 нафар ни ташкил этади.

Карантинга олинган 34 та ҳонадон ва COVID-19 вируси аниқланган 24 нафар фуқароларнинг ҳонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 

Туманда жойлашган 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари томонидан ҳар бир ҳонадонга кирилиб, пандемия қоидаларига тўлиқ риоя этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда ҳозирда жами 29 та дорихоналар фаолият олиб бормоқда. COVID-19 вирусидан даволаниш учун зарур бўлган

61 хил турдаги дорилар рўйхати олинди. Нарх-наво сунъий оширилимаслигини олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан тумандаги барча дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари  доимий равишда тегишли ташкилотлар назоратига олинган.

       Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Барча қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинса, тегишли ташкилотлар талаби ҳар бир шахс томонидан қатъий инобатга олинса ва бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Бунинг учун биринчи навбатда шифокорлар тавсиясига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур.

Кўпга келган бу касалликка қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилишимиз лозим. Барча туманимиз аҳолисини ушбу белгиланган тартиб бўйича ҳаракатланишга чақираман.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ўзингиз ва яқинларингизнинг соғликларини сақлаш мақсадида зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигингизни, жамоат жойларида бўлганингизда масофаа сақлаган ҳолда карантин талабларига риоя этишингизни ва ниқобсиз юрмаслигингизни сўраб қоламан!

Илтимос, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигига бефарқ бўлманг! Уйда қолинг!

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa


Report Page