“Қудачилик минг йилчилик”

 “Қудачилик минг йилчилик”


Ассалом алайкум! Бизга маьлумки, халкимизга хос булган кадимий, миллий урф-одатлардан бири бу куда андачилик муносабатларидир. Инсон кимга яхшилик қилса, албатта Парвардигоримиздан мархаматини, савобини оладилар.

 “Қудачилик минг йилчилик”, “Қарз икки қўлдан чиқади”, “Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида”, “Қизим борган жойингга тошдай қот” деб халқимиз азалдан бекорга мақолларни, ибратли сўзларни уйлаб топишмаган. Бу оиланинг мустахкамлигини, борган жойида ҳар хил муаммолар бўлса ҳам, орқага йўл йўқ, ўша ерда ўз ечимини топишга ҳаракат қилиб, турмушнинг баланд пастлигига, борига ва йўғига ҳам қаноат қилиб яшаш, қудаларнинг иноқлиги ёш оилаларнинг муносабатларига ҳам таъсири деган маъноларни келиб чиқаради. Ҳозирги пайтда оилаларда учраетган ажралишларга қудаларларнинг келишмовчилиги ҳам катта таъсир этмоқда. Ахир азалдан "кудачилик минг йилчилик" деб бекорга айтилмаган. Качонки кудаларнинг муносабатлари яхши булса, бир бирларини хурмат килсалар ушанда еш оилалар мустахкамланади. Чунки ешлар катталардан ибрат оладилар. Психолог сифатида куда андачилик муносабатлари оркали оилаларни мустахкамлаш учун куйидаги маслахатлардан фойдаланиш максадга мувофик деб уйлайман:

  1.Агар кудачилик муносабатлари емонлашганлигини сезсангиз уларга сидқидилдан ёрдам кўрсатмоқчи бўлсангиз ҳар икки томонга бориб уларни яхши кунларини, яхши томонларини, хислатларини, илиқ сўзлар билан ёдга солинг. Масалан, “Оллохим шуқанги шириндан шакар фарзандларни ато қилибди сизларга”, "кудангиз сизни жуда хурмат киларкан" деган сехрли, кунгилни юмшатувчи сузларни айтиш.

  2. Ёш оиланинг келажаги, ўртада болаларнинг отасиз ёки онасиз ўсишлари боланинг келажагига, психологиясига, кўнгли яримта ўсишига, икки қуданинг бир бирлари билан бўлган муносабати катта аҳамият касб этишини таькидлаш.

  3. Ҳамма оилаларда турмушнинг паст баландлиги бўлиши, буларни енгиб ўтиш, кечиримли бўлиш, кечиримли киши ОЛЛОХга яқин киши эканлигини уктириш.

  4. Ёш оилаларга биз кудалар, катталар ўрнак бўлишимиз кераклигини эслатиш.

  5 Ҳар икки томонга “Бошқа билан қуда-анда бўлганингизда, ким кафолат берарди у, бу қудангиздан яхши бўлишига”-деган сўзлар билан уларга тушунтириш;

  6. Ечилмаган муаммолари бўлса бафуржам, ҳар икки томонлама келишиб, хулоса қилиб, оилавий, ечимини топишга ҳаракат қилиб кўришларини, дунёда ечими топилмайдиган муаммолар йуклигини айтиш. 

  7. Кези келса ҳар икки томонга “Қудангиз қилган ишидан афсус надоматлар чекаяпти”-деб шунга ўхшаш яхшилик йулида ёлғон сўзлар ишлатиш оркали икки

томонлар ўртасига илиқлик муносабатларини уйғотиш. 

Хурматли юртдошлар,  агар чин дилдан ишониб савоб ишга қўл урган бўлсангиз албатта уддасидан чиқасиз. Бунинг учун фақат ўзингизга ишониб, ҳаракат қилинг. Демак, оилалар мустахкамлиги йулида куда андачилик муносабатлари хам мухим урин тутишини унутмаслигимиз керак.

СИЗ билан психолог Махсудова Муьтабар Абдусаломовна.

@baxtlioilam