Қотил кимлиги аниқланиб, қўлга олинди

Қотил кимлиги аниқланиб, қўлга олинди


2019 йил 8 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ўзбекистон кўчасида яшовчи Ш.А.нинг уйидан, Тадбиркорлар кўчасида яшаган С.С.исмли шахснинг тан жароҳатлари билан жасади топилиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Амударё тумани Ўртақаъла МФЙда яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси