Қоракўлда “VOLVO” ёниб кетди

Қоракўлда “VOLVO” ёниб кетди

Buxoro.uz

Бугун, эрта тонгда ижтимоий тармоқлар, хусусан, телеграм каналларида Бухорода юк автомашинаси ёниб кетганлиги акс этган лавҳалар ва турли муҳокамалар пайдо бўлди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати билан боғландик. Маълум бўлишича, 18 июль куни соат 07:10лар атрофида Қоракўл тумани “Бухоро” кўчаси йўли ёқасида туман ИИБ навбатчиси Н.Ражабов туман ЁҲБ 4-КЁҲҚ диспечерлик хизматига қўнғироқ қилиб, юк машинасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар берган.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Хабар бўйича воқеа жойига 4-КЁХКдан 2 та жанговор бўлинма юборилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомашинанинг салон қисми тўлиқ ва тенд қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Хабарда келтиришича, Олот божхона комплекси орқали кириб келган оқ рангли “VOLVO” русумли фура юк автомашинаси Туркманистон Республикаси Мори вилояти “Чашқин” аҳоли пунктида  яшовчи Саидназар Беркилиев бошқарувида бўлган. У Мори вилояти “ADIL YUL” ширкатидан юк автомашинасида 24 тонна цементни Бухоро вилоятига олиб келаётган вақтида автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув натижасида бахтсиз ҳодисага йўлиққан. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Report Page