Қоракўл туманига янги ҳоким тайинланди!

Қоракўл туманига янги ҳоким тайинланди!

QORAKO'L.UZ

Бугун, 29 февраль куни Қоракўл тумани фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, тумандаги давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, тегишли туман корхона, ташкилот ва муассасалари, туман секторлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.  

  Фаолллар йиғилишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Президент Администрацияси масъул ходимлари иштирок этдилар.


    Шунингдек,йиғилиш давомида Бухоро вилоят ҳокими Карим Камолов ўз нутқида Давлатимиз Раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қоракўл туманида мисли кўрилмаган даражада ислоҳотлар амалга оширилганлиги,мазкур янгиланишларда туман ҳокими Ҳусниддин Ғойировнинг ибратга лойиқ фаолияти доимо сезилиб туриши ҳақида таькидлаб ўтди.Вилоят ҳокими томонидан Ҳусниддин Ғойировнинг саломатлигидаги муаммолар туфайли ўз аризасига асосан Қоракўл тумани ҳокими лавозимидан озод қилинганлиги тўғрисида қарор ўқиб эшиттирилди ва Бухоро вилоят ҳокимининг қарорига асосан Олот туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Шерали Саломов Қоракўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги маълум қилинди.


  Шундан сўнг,йиғилишда сўзга чиққан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев охирги йилларда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш одимларига тўхталиб,Туман ҳокими Шерали Саломовнинг Қоракўл туманидаги фаолиятига омадлар тилади.

Йиғилиш давомида туман фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. 

 


  │Қоракўл туман ҳокимлигининг матбуот ҳизмати

Report Page