«Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим жараёнига

«Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим жараёнига

тадбиқ этилиши» мавзусида давра суҳбати

2021 йил 15 октябр куни Қорақалпоқ давлат университетида «Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим жараёнига тадбиқ этилиши» мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган мактаблар истиқболини белгилаш шўъбаси, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институт ива унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси, Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби, Қорақалпоқ давлат университети ва Нукус далат педагогика институти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим жараёнига тадбиқ этилишидан иборат.

Мазкур тадбирни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партия фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.М. Ибригимов очиб берди ва олиб борди. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қумитаси раиси Э.А. Захидов кириш сўзи билан иштирок этди. У ўз нутқида ҳозирги кунда юртимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва уларнинг самараси, жумладан Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби хусусида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган мактаблар истиқболини белгилаш шўъбаси раҳбари Ж.К. Фозилов мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган мактаблар ҳақида маълумотлар берди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти ёш математиклар ва ёш олимлар масалалари бўйича директор ўринбосари Ғ.И. Ботиров, Ўзбекистон Миллий университети Алгебра ва функционал анализ кафедраси профессори А.Х. Худойбердиев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинма мудири профессор К.К. Кудайбергенов сўзга чиқиб, Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида таълим жараёнига қўллаш ҳақида ўз фикрларини билан ўртоқлашди. Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби директори Т.Р. Рузиев мазкур мактабнинг таълим соҳасида тутган ўрни ва ютуқлари ҳакида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Давра суҳбати давомида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби яқиндан ҳамкорлик алоқаларини келишиб олишди. Суҳбат якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги математика фанига ихтисослашган мактаблар директорлари ва ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Яқин келажакда Халқаро математика мактабининг амалий тажрибасини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг таълим жараёнига тадбиқ этилиши натижасида катта марраларни забт этишини тилаб қоламиз.  

Нуржанов Б. О.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси катта илмий ходими