Қоракўл туманида "Тоза ҳудуд"нинг янги биноси ишга тушди

Қоракўл туманида "Тоза ҳудуд"нинг янги биноси ишга тушди

https://t.me/Qorakoluzofficial

Бугун, “Тоза ҳудуд” ДУК Қоракўл тумани филиалининг  маъмурий биноси, марказий техник базаси фойдаланишга топширилди. 

Мазкур маъмурий биноснинг фойдаланишга топширилиши туман ҳудудининг тозалик ҳолатига алоҳида эътибор берилаётганлигидан дарак беради.

Очилиш маросимида Бухоро вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари Насриддин Толипов, Қоракўл туман ҳокими Шерали Саломов ҳамда сектор раҳбарлари, бир гуруҳ фаоллар иштирок этдилар.

Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли туман аҳоли пунктларининг ташқи кўринишида, тозалик ва озодаликни сақлашда ижобий ўзгаришлар рўй берди. 

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман филиали тасаффурига берилган ер майдонида маъмурий идора, тиббиёт хонаси, ҳожатхона, моддий-техник марказ иншоотлари барпо этилган бўлиб, 20 ўринли гараж биносининг қурилиш жараёни давом этмоқда.

10 та “ISUZU” русумли чиқинди ташиш транспортлари халқимизнинг хизматига шай қилиб қўйилган. Хоналар янги мебеллар билан жиҳозланди. Чор-атроф кўкаламзорлаштирилиб, кириш йўллариларга асфальт ётқизилди.

Иншоотнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш алоҳида эътибор марказида эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Қоракўл туман филиалига 1 дона “ISUZU” русумидаги чиқинди ташийдиган махсус автомашина  калити тантанали топширилди.

Шунингдек, аҳолининг ҳурмати ва раҳбарият эътиборига сазовор бўлган бир гуруҳ ходимлар туман ҳоими томонидан   эсдалик тўн ва совғаларга лойиқ кўрилдилар .

Шунингдек, “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Қоракўл туман бўлими юридик ва жисмоний шахслар билан маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишда ҳозирча 38 МФЙ қамраб олинган бўлиб, қолган 12 маҳаллаларни ҳам йил сўнгигача қамраб олиш филиал маъмурияти томонидан режага киритилган.

Эндиликда анча олис қишлоқларга ҳам “Тоза ҳудуд” ДУК машиналари ҳафтанинг белгиланган кунларида хизмат кўрсатади.

Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Report Page