Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади 

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади 


Комиссия инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва ҳолис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилишни асосий вазифаси сифатида белгилаган. 

 

Дастлаб, аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида фуқароларга 1374 қисқа рақамли колл-маркази ва тўғридан-тўғри Комиссия штабига келиб мурожаат қилиш имконияти яратилган бўлса, кейинчалик @independetuz_bot телеграм канали ишга туширилиб, мурожаатлар электрон тарзда ҳам қабул қилинди. 

 

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш билан бирга Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеалар жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли маълумотлар олинди ва улар таҳлил қилинди. Хусусан, бир қатор давлат органлари ва идораларига, ижтимоий объектларга, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳарбий ва ички ишлар госпиталлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, яъни Миллий гвардия, Нукус шаҳар Ички ишлар бўлими, Нукус шаҳридаги Шимолий-ғарбий ҳарбий округ, Нукус халқаро аэропортига ташриф буюрилди. 

 

Қолаверса, Комиссия фуқаролар томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда асосий гумонланаётган ва ҳозирда тергов жараёнида бўлиб турганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борди. Бунда содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди. 

 

Шу кунга қадар Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 107 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилди. 


Тергов жараёнлари давомида айбланувчиларнинг сақлаш шароитлари, қийноққа солмаслик, адвокат билан таъминланганлик каби масалалар Мустақил комиссиянинг доимий назоратида бўлди. Комиссия аъзолари суд жараёнларида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишади. 

Report Page