Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

Жорий йилнинг 3 июль куни соат 00:01 дан Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат режими ўранатилди, фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00 дан 07:00 га қадар комендантлик соати жорий этилиб, ушбу даврда вақтинчалик чекловлар киритилди.   

1️⃣ 1-2 июль кунлари тартибсизликларда қатнашгани учун воқеа жойларда ушланган 516 нафар фуқаро ИИБга топширилди, улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти, суриштирув натижасига кўра айримлари маъмурий чора қўлланилгандан сўнг қўйиб юбориляпти.

Шунингдек, Фармон билан фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун  110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Хусусан, Нукус шаҳрида патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафар шахс ушланган. Шундан, 28 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 204-моддаси (фавқулодда холат тартибининг талабларини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қолганлар билан пррофилактика суҳбатлар ўтказилиб, соат 7:00 дан кейин қўйиб юборилган.

2️⃣ 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак кисмидан ўқ отар жароҳат олган, шу бошқарма яна бир сафдори чап оёқ болдири суяги ёпиқ синиши, 1 нафари Жиззах Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати ҳамда Тошкент шаҳри Миллий гвардия бошқармаси сержанти бош мия очиқ жароҳати билан даволанишяпти.

3️⃣ Республикадаги барча озиқ-овқат дўконлари, бозорлар, нон чиқарувчи корхоналар, биржа савдолари, банклар ва банкоматлар, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти.

4️⃣ Аҳолига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви бир маромда етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга тушунтириб ўтмоқчимиз, оилаларда ўтказиладиган маросимлар, мисол учун, маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган спорт мусобақалари, ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, нуроний ёки ешлар билан учрашувларни ўтказишга жойлардаги маҳалла раислари, маҳаллий ҳокимият идораларининг сўрови асосида комендант рухсати билан 21:00 га қадар ўтказилиши мумкин.

Эслатамиз, Худуд комендантининг буйруғи билан туман-шаҳарларда комендант вазифаларни бажариш Ички ишлар идоралар бошлиқларига юклатилган, улар хусусан рухсатномаларни ҳам бериш ваколатига эга.

Яна бир бор эслатмоқчимиз, зарур саволлар бўйича комендатурада 1215 қисқа рақам ташкил қилинган, фавкулодда ҳолат еки комендатлик соати тартиблари бўйича фуқароларнинг саволларига жавоб берилади.

Фармон талабларига тўлиқ ва сўзсиз риоя қилиш ва комендатлик соатига амал қилишни илтимос қиламиз.

Фейк ва ёлғон хабарларга ишонманг.