Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берила бошланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берила бошланди


Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан сайловолди учрашувларида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш бўйича берган топшириғига асосан 2022 йилдан бошлаб Кейтеринг тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Шунга асосан 7 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом овқатлантириш мақсадида тажриба-синов тариқасида кейтеринг усулида бепул овқат етказиб бериш бошланди. Кейтеринг хизматини ташкил этиш учун 2022 йилда маҳаллий бюджетдан 200 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 726 та умумтаълим мактабларида жами 139 819 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 549 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 136 383 нафар нафар бошланғич синф ўқувчилари таълим тарбия олмоқда.

Кейтеринг усулида овқатланишни ташкил этишда авваламбор болаларни кунлик рационларида талаб қилинадиган 470-500 Ккалорияга эга бўлган овқат, табиий сок ва мева маҳсулотлари билан таъминланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикасидаги ва Хоразм вилоятидаги барча умумтаълим бошланғич синф ўқувчиларига бир марталик овқат етказиб берилади, ўқувчиларни ўз синф хоналарида овқатланиши ташкил этилади, бу бир томондан қулай, чунки мактабида ошхона ёки буфети йўқ мактабларга ҳамда олис ҳудуддаги умумтаълим мактабларига борадиган ўқувчилар учун анчагина қулайлик яратади.

Ушбу ташаббусни ўз вақтида сифатли, хавфсиз ва тезкор амалга ошириш мақсадида зарур қувватларга эга ҳамда катта хажмдаги маҳсулотларни қисқа муддатда ишлаб чиқарувчи, тайёр маҳсулотларни ҳудудларга муддатидан кечиктирмай етказиб бериш имконияти мавжуд бўлган йирик ишлаб чиқарувчи корхона танланди.

Кейтеринг усулида бундай катта ҳажмдаги ишларни ташкиллаштиришда болаларнинг рационига мос ва хавфсиз бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда уларни санитария-гигиена талабларига мос ҳолда етказиб берилишини таъминлаш ўта муҳим саналади. Шу сабабли, қисқа муддатда йўлга қўйилган ушбу жараён, юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган, катта қувватга эга бўлган корхона зиммасига юклатилди.

Танланган корхона 2021/2022 ўқув йили якунигача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига етказиб беради, янги 2022/2023 ўқув йиллари учун тадбиркорлар ўртасида танлов ўтказилади ва юқоридаги шартлар ва талабларга жавоб берадиган корхоналар болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этади.

Report Page