Қонунга хилоф равишда олиб кирилган уяли алоқа воситалари мусодара қилинди

Қонунга хилоф равишда олиб кирилган уяли алоқа воситалари мусодара қилинди


Жорий йилнинг октябрь ойида “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш зали ташқарисида, Фуқаролар З.Ж., Э.А. ва М.Х.лар “Дубай-Тошкент” йўналишида учиб келиб, қонунга хилоф равишда 12 дона “IPHONE” 14 PRO уяли алоқа воситаларини Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кираётган вақтларида Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан хамкорликда ушланиб, холат юзасидан хужжатлар расмиийлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддаси 1-қисмида назарда тутилган хуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судига тўпланган хужжатлар юборилган. З.Ж. ва Э.А. ларга нисбатан БХМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси ва фуқаро М.Х.га нисбатан БХМнинг 5 баробари миқдорида жарима  жазоси тайинланиб, қоунуга хилоф равишда олиб келинган қиймати 197.533000 сўм бўлган жами 12 дона “IPHONE” 14 PRO (MAX) уяли алоқа воситалари давлат хисобига мусодара қилинди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page