Қонунчиликда янгиликлар

Қонунчиликда янгиликлар

Uzpharmagency

Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

2-илованинг 3-бандидаги (Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф ставкалари тариф сеткаси асосида иш ҳақининг белгиланган энг кам ойлик миқдорини мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли гуруҳларга киритилган соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари учун белгиланган тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига ва тузатиш коэффициентига кўпайтириш йўли билан белгиланади) “энг кам ойлик миқдорини” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини” сўзлари билан алмаштирилди.

Манба: Kun.uz

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида