Қонунчилик палатасида "Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасида "Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 июлда киритилган “Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилулло Тўрахужаев сўзга чиқиб, қонуннинг мақсади, вазифалари ҳамда амалиётда кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот берди.

Бундан ташқари қўмита раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев қонун лойиҳаси ишлаб чиқишнинг асосий сабаблари, қонун қабул қилишнинг зарурияти ҳақида тушунча бериб ўтди.

Қонун қабул қилиниши билан эришиладиган натижалар:

- Ягона координаталар тизимидан ва фазовий маълумотлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади ва 20 тадан ортиқ вазирлик ва идоралар ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади;

- Ер ажратиш масалалари ҳамда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритишнинг шаффоф механизмлари яратилади;

 - Соҳада вазифаларни мақбуллаштириш ҳисобига бюджет маблағлари иқтисод қилинади ҳамда фойдаланувчиларга ишончли ва долзарб маълумотлар тақдим этилади;

- Рақамли технологиялар, интернет ва замонавий ахборот воситалари асосида интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳудудларни ривожлантиришда қарорлар қабул қилиш ҳамда фавқуллодда ҳолатларда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа объектлар тўғрисидаги маълумотларни тезкор олиш имкони яратилади;

- Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида (саноат ва ижтимоий соҳа ва бошқа) инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадарлигини оширишга эришилади. Бунда ер майдонлари, коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиб лойиҳалар жойлаштирилади;

Маълумот учун: Ушбу Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 30 та моддадан иборат бўлиб, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда чет эл давлатларининг, жумладан Россия Федерацияси, Европа иттифоқи мамлакатлари, Украина, Беларусь ва Корея Республикалари, Буюк Британия, Канада ва АҚШ қонуният тажрибалари ўрганилган.

Report Page