Қонунчилик ҳужжатларига «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчаси киритилади

Қонунчилик ҳужжатларига «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчаси киритилади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ИИВ ҲПХ бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Ўктам Ўтаев, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қуватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш, тазйиқ ва зўравонликларга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ва уларнинг ҳуқуқларига оид маълумотлар Вазирликнинг расмий каналларида доиий равишда бериб борилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан хотин қизларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ соҳасидаги билимларини ошириш, шунингдек, жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқларига оид мавжуд муаммоларни ўрганиш, аниқланган ҳолатлар бўйича қонунчиликка таклифлар бериш “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” ўтказилди.

Мазкур долзарб икки ойлик доирасида Республиканинг барча ҳудудларида адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ораганлари ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари томонидан режа-график тасдиқланган ҳолда жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабулларда жами 1400 дан зиёд хотин-қизларнинг муаммолари эшитилди. Тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб адлия органлари ваколати доирасида тегишли ташкилотларга таъсир чоралар киритилиши таъминланди. Қабулга келган хотин-қизларнинг мурожаатлари таҳлил қилинганида аксарияти меҳнат ҳуқуқларини бузилиши, алимент тўловларининг вақтида тўланмаслиги, субсидия, уй-жой билан таъминлаш, тазйиқ ва зўравонлик, таълим, муносабатлари ва бошқа соҳадаги муносабатларни ташкил этди.

Шунингдек вазирлик томонидан 2021 йилда «Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформаси ишлаб чиқилди. Мазкур электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформасига хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий мавзуларга оид маълумотлар базасини ишлаб чиқилиб, платформага жойлаштирилди. Ушбу ҳуқуқий мавзулар қуйдагилардан иборат: Аёллар ҳуқуқий ҳимояси; Гендер тенглик; Аёлларга имтиёзлар; Оилавий муносабатлар; Оилавий зўравонлик; Халқаро ташкилотлар Гендер тенглигига эришиш стратегияси. Бундан ташқари, Платформа орқали гендер масалалар бўйича ҳуқуқий борада маслаҳатни онлайин чат орқали олиш тизими йўлга қўйилди.

Қизиқарли тарғибот танлови ўтказилди. Хусусан, фуқаролар, журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови эълон қилинди. Танлов давомида “Энг яхши журналистик материал” ва “Энг яхши блогпост” номинациялари учун 100 дан ортиқ материаллар келиб тушди.

Мазкур ойлик доирасида хотин-қизлар ва тадбиркор аёлларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Фуқаролаик ишлари бўйича судлар, ФҲДЁ, Давлат хизматлари маркази, “МАДАД” ННТ, Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат юридик университети профеесор ўқитувчилари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудларда тарғибот гуруҳлари шакллантирилди.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга тушунтириш мақсадида “Одам савдоси — давр муаммоси” тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича тарғибот материаллари тўплами (аннотация, слайд, инфографика) тайёрланиб ижрочиларга етказилди.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида видеоролик, инфографика ҳамда муҳим бўлган ҳуқуқий масалаларга оид «Аёлларга ҳуқуқий мадад» амалий қўлланма китоби ва бошқа ҳуқуқий тарғибот материаллари тегишли жазони ижро этиш муассасаларига юборилди.

Қонунчилик ҳужжатларига “хотин-қизларни таъқиб этиш” тушунчасини киритиш мақсадида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга “хотин-қизларни таъқиб этиш” тушунчасини киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди.

Ҳозирги кунда вазирлик ва идоралардан мазкур лойиҳа юзасидан таклифлар олинмоқда.

Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;

● чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алимент мажбуриятларини бажармаганлик учун судланган ёки маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш бўйича мажбурлов чораларини қўлламаслик;

● аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

● яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

● шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

● икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ёки бошқа ишга мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жазо турини белгилаш.

“Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди.

Шу билан бирга, уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан “Алимент қарздорлигини ундириш тартиби такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Report Page