Қонун кучга кириши билан (3 ойдан сўнг) билан эришиладиган натижалар:
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
ягона координаталар тизимидан ва фазовий маълумотлардан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасининг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади;
20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади;
ер ажратиш масалалари ҳамда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритишнинг шаффоф механизмлари яратилади;
соҳада вазифаларни мақбуллаштириш ҳисобига бюджет маблағлари иқтисод қилинади ҳамда фойдаланувчиларга ишончли ва долзарб маълумотлар тақдим этилади;
рақамли технологиялар, интернет ва замонавий ахборот воситалари асосида интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳудудларни ривожлантиришда қарорлар қабул қилиш ҳамда фавқуллодда ҳолатларда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа объектлар тўғрисидаги маълумотларни тезкор олиш имкояти яратилади;
ҳудудлар ва тармоқлар кесимида (саноат, ижтимоий соҳа ва бошқа йўналишларда) инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга эришилади;
ахборот тизимидаги ер майдонлари, бино-иншоотлар, коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиб лойиҳалар жойлаштирилади;
“Электрон ҳукумат” доирасида Ҳукумат-фуқароларга, Ҳукумат-бизнесга ва Ҳукумат-Ҳукуматга йўналишларида давлат органлари хизматларидан фойдаланиш кенгаяди ва осонлашади;
фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ортади, фуқароларни сиёсий жараёнларга ва давлат бошқарувига жалб этиш имконияти яратилади, бизнесни ривожлантириш ва қолаверса Ўзбекистоннинг Дуинг-бизнес кўрсаткичларини ўсишига хизмат қилади.