Қон босими паст бўлса...

Қон босими паст бўлса...



* Эрталаб ҳеч қачон ўриндан кескин турманг.

* Уйғонгач, қўл ва оёқларни ҳаракатга келтириб, бир неча дақиқа ётишда давом этинг ва фақат шундан сўнг аста кўтарилинг. Шу тариқа бош айланишининг олдини олиш мумкин.

* Нонуштадан сўнг бир финжон қаҳва ичишни одат қилинг. Қон босими ошиб кетишидан азоб чекадиганлар орзу қиладиган нарсалар гипотоникларга нафақат рухсат этилади, балки тавсия қилинади. Масалан, аччиқ чой ёки қаҳва (кунига уч финжондан ортиқ бўлмаган миқдорда), сариёғ ва пишлоқ сурилган нон, хамирли ва ёғли таомлар. 

* Кунига 4-5 маҳал тамадди қилинг (таомлар витамин ва фойдали моддаларга бой бўлиши лозим). Узоқ вақт овқатланмай, кейин мўл таом истеъмол қилиш ҳам қон босимининг тушишига олиб келади. Негаки бу ҳолатда бутун қон ошқозонга йўналади, бош мия томирлари эса озуқасиз қолади. Бундан ташқари қон босими паст бўлганлар нонушта қилишни асло унутмаслиги лозим. 

* Кун давомида 2 литр атрофида суюқлик ичинг. Бу яримбўш томирларни тўлдириш ва уларнинг деворига босимни ошириш имконини беради.

* Кўпроқ тоза ҳаводан нафас олинг. Бу тоифа инсонларга аксарият ҳолларда ҳаво етишмайди, бунинг устига ўта дим хоналарда ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун тез-тез тоза ҳавода сайр қилиш, хоналарни шамоллатиш тавсия этилади.

* Тор ва сиқиб турувчи кийимлар кийманг. Бу шундоқ ҳам қийинчилик билан ишлаётган томирларнинг қисилишига сабаб бўлади. Айниқса бўйин қисми бўғиқ кўйлаклардан тамоман воз кечган маъқул.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

Report Page