Қобилов Козим

Қобилов Козим

@ginekologim

Қайнотам, 1931 йилда туғилганлар ва 2015 йил 21 декабрда 84 ёшларида оламдан ўтганлар. Тиббиёт фанлари номзоди, доцент, олий тоифали шифокор, травмотология ва ортопедия соҳасида 60 йилдан кўп ишлаганлар. Тошкентдаги Травмотология ва ортопедия илмий- тадқиқот институтида, Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Травматология ва ортопедия” кафедрасида кўп йиллар ишлаганлар. 1976-78 йилда Мозамбик давлатидаги госпиталда ҳам ишлаганлар. Португал тилини мукаммал билардилар. 15-20 мингдан зиёд беморларни даволаганларига шубҳам йўқ. “Кафолат” суғурта компаниясида врач-эксперт бўлиб ҳам ишладилар 75 ёшларигача. Нафақага чиққанларида ҳам уйда беморларни қабул қилардилар. Ҳар кун уйимиздан бемор аримасди. Тошкентнинг энг чеккаларидан ва вилоятлардан ҳам келишарди. Ҳеч кимдан фалонча пул берасан демасдилар. Ишонасизми баъзида 2-3 минг сўм ҳам бериб кетишарди. Ҳолбуки бошқа жойда улардан малакаси анча паст шифокор консультацияси учун камида 50 минг сўм олишарди. Бермаса ҳам индамасдилар. Ҳеч таъма қилмасдилар. Ҳатто баъзида бемор ночор аҳволда бўлса ўзлари ёнларидан пул бериб юборардилар. Ўзларини устиларида кўп ишлардилар. Ҳатто 80 ёшларида ҳам 60 йиллик тажрибалари бўлса ҳам тиббиётга, ўз соҳаларига оид китобларни ўқирдилар. Ибодатларни канда қилмасдилар. Бир неча йил масжидда азон ҳам айтиб юрдилар. 75 ёшларида ҳам велосипед ҳайдаб юрардилар. Қувноқ, дилкаш ва ҳазилкаш эдилар. Невара ва чевараларини ўйнатишни яхши кўрардилар. Вафотларида ҳам ҳеч кимга оғирликлари тушмай, асло шикоят қилмай жон таслим қилдилар.  Аллоҳ раҳмат айласин адажонимни. 


Report Page