Қизилтепа туманида содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қизилтепа туманида содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди


Олдинроқ хабар берганимиздек, Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи «Голден лайк фиш» МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келганлиги ҳақида хабар берган эдик. Фуқаролар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик, тартиб бузарлик ҳаракатлари ҳамда юзага келган жанжал ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексиниг 277 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатларига киришилган.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Report Page