“Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди

“Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди


АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова соҳада 2023 йилда амалга оширилган асосий вазифалар ҳақида маълумот берди:

2023 йил давомида республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 33 942 тага етказилди. 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 74 фоизга, 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлов қамрови 93 фоизга етказилди.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида 71 та, оилавий шаклда 4,5 минга яқин нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.

 Умумтаълим мактаблари сони 10 163 тага, нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони 449 тага етди. 37 та мактаб филиалларига умумий ўрта таълим мактаби мақоми берилди. 700 минг нафарга яқин болалар 1-синфга қабул қилинди.

Инвестиция ва бошқа қўшимча дастурлар доирасида 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 минга яқин янги ўқув ўринлари яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.

1 800 га яқин таълим муассасаларига қайта тикланувчи қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 53 та мактаб узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланди.

 1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилди.

Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилиши йўлга қўйилди.

11-синф битирувчиларининг 12 минга яқини олтин, 2 мингдан ортиғи кумуш медаль билан тақдирланди.

Мактаб битирувчиларнинг ОТМга киришдаги ўртача бали 77,1 баллга етказилди, давлат гранти ўринларининг 77 фоизини мактабларни жорий йил битирувчилари ташкил этди.

“Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 526 тадан 404 та камайтирилди.

 Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида малакали мактаб директорларидан иборат “Директорлар кенгаши" ташкил этилди ва мактаб директорларини лавозимига тайинлаш Кенгаш ваколатига киритилди.

Мактаб директорини лавозимига тайинлаш учун менежерлик ўқув курсларида ўқиш ва менежерлик сертификатини олиш тартиби йўлга қўйилди.

 500 та мактабда Президент мактабларининг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнлари, 135 та мактабда 4 йўналишда танлов фанлари жорий этилди.

Умумтаълим мактабларига 500 нафар хорижлик мутахассислар жалб этилди.

Буюк Британиянинг Портсмут университетида жорий йилнинг ноябрь ойида 30 нафар мактаб директори малакаси оширилди.

PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида Ўзбекистоннинг 2022 йилги натижалари эълон қилинди. Унда ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари математика, ўқиш, табиий-илмий саводхонлик йўналишларижда иштирок этди.

 Бошланғич синфлар учун қарийб 500 номдаги, бошқа синфлар учун Кембридж, Клетт, Дидьер халқаро нашриётларининг маҳаллийлаштирилган 88 номдаги дарсликлари татбиқ этилди. Ўқувчилар учун 63 млн нусхадан ортиқ дарсликлар чоп этилди.

Мактаб ўқувчилари 5 та энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида жами 13 та, бошқа халқаро олимпиадаларда 52 та медални қўлга киритди.

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раислиги доирасида “Таълим вазирлари учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистоннинг таълим соҳасига масъул вазирлари, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ва Халқаро туркий академиянинг вакиллари иштирок этди.

 Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 415 тага, улардаги ўқувчилар сони 736 нафарга етказилди. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 153 нафари уй-жой билан таъминланди,

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Фарғона вилоятларида “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси филиаллари ташкил этилди.

 Умумтаълим мактабларидаги 500 мингдан ортиқ педагогларнинг малакаси оширилди.

Педагогларга малака тоифа беришнинг янги тартиби жорий қилинди. Малака сертификатига эга ўқитувчилар сони қарийб 38 минг нафарга етди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-мактабнинг ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш тажрибаси мамлакатимиз миқёсида оммалаштирилди.

 Президент мактаблари битирувчиларининг 84 фоизи муддатидан олдин нуфузли хорижий олийгоҳларида, Ижод мактаблари битирувчиларининг 83 фоизи муддатидан олдин хорижий ва маҳаллий олийгоҳларда ўқиш имкониятини қўлга киритишди.

 Соҳа ходимлари ва фуқароларнинг вазирга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши учун “Вазирга мурожаат” портали ишга туширилди.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан вазирликка 40 минга яқин мурожаат келиб тушди. Вазирлик Халқ қабулхонасига 2 мингдан ортиқ фуқаро мурожаат қилди. Вазирлик Ишонч телефони орқали фуқаролардан 72 минга яқин қўнғироқлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатлар вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган. 


Report Page