Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув

Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув


Маълумки, сайёрамизда сув захиралари ҳажми 1 миллиард 350 миллион куб километрдан ошади. Бунинг 97 фоизи океанларда жамланган. Улар истеъмол учун яроқсиз шўр сув ҳисобланади. Бундан кўринадики, чучук сув захиралари умумий сув миқдорининг атиги 3 фоизини ташкил этади. Ана шу сув ресурсларининг 2 фоизи шимолий ва жанубий қутб, баланд тоғ музликлари ва атмосфера намлиги ҳиссасига тўғри келади. Дарё ва кўллар –ичимлик сувининг асосий манбалари бўлиб, дунё сув захирасининг атиги юздан бир фоизига тенг. Бундан кўриниб турибдики сув тежамкорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Андижон туманидаги “Олимжонов Омаджон” фермер хўжалиги сув тежамкорлигини ошириш билан бир қаторда ҳосилдорликни ошириш учун янги инновацион лойиҳа устида тажриба ўтказди. Мазкур инновацион тажрибага асосан ғўзани тупроқ остидан суғориш учун 50 см тупроқ остига махсус сув қувири ётқизди. Ушбу тажрибанинг аҳамиятли жиҳатлари шундаки, сув 70 фоизгача тежалади. Шунингдек, минерал ўғитлар ҳам айна шу шланглар орқали бевосита ғўза томирига берилиб, 50 фоизгача минерал ўғит тежамкорлигига эришилади. Ушбу инновацион услубни оддий услубдан асосий афзаллик томони ҳосилдорликни 35-40 фоизгача оширилади.

Тақдимот давомида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан мазкур тажрибани оммалаштириш ҳамда фермер хўжаликларда синовдан ўтказиш юзасидан ўз таклифларини берди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page