Қишлоқ хўжалиги вазири истиқболли лойиҳалар тақдимотида қатнашди

Қишлоқ хўжалиги вазири истиқболли лойиҳалар тақдимотида қатнашди

Buxoro.uz

Мамлакатимиз Президенти раислигида шу йил 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга берилган топшириқ ижроси юзасидан  республика Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хаджаев, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг бош директори Насриддин Нажимов, Агросаноат агентлиги раҳбарининг ўринбосари  Ғайрат Ғаниев, шунингдек, қатор тижорат банклари вакиллари, соҳага алоқадор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Пешкў туманида бўлдилар. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида таклиф этилаётган лойиҳалар бевосита улар иштирокида муҳокама қилинди.  

Қишлоқ хўжалиги вазирининг топшириғига асосан, туманда ташаббускор тадбиркорлар томонидан таклиф этилаётган лойиҳалардан истиқболли деб топилганлари сараланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган қарор лойиҳасига киритиладиган бўлди.

Хусусан, "Бухоро Агро" эркин иқтисодий зонасида замонавий иссиқхоналарни барпо этишда чет элникидан қолишмайдиган, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий қурилиш ашёларидан фойдаланиш афзалликлари хусусида сўз борди. Бунинг натижасида маҳсулот таннархини арзонлаштириш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш, ҳудудда яшовчи ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг меҳнатга лаёқатли фуқаролари бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги уқтирилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page