Қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун ажратилаётган субсидияларнинг 2023 йил Апрель ойи ҳолатига кўра маълумот

Қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун ажратилаётган субсидияларнинг 2023 йил Апрель ойи ҳолатига кўра маълумот


Бугунги кунга қадар Жамғарма томонидан 2 хил йўналишда субсидия ажратилиб келинмоқда.

Жумладан:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан (янги замонавий ғалла ўриш ва пахта териш техникаси, барча турдаги тракторлар, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан юқори қисмини қоплаш учун ажратилади;

 Маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган техникалар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” 952-сон қарорига асосан техника қийматининг 15 фоиз миқдорида ҳамда сотиб олинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида харидорга ажратиладиган маблағлар.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли дилерлик ташкилотлари томонидан харидорларга етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун бир вақтда юқоридаги 2 хилдаги субсидиядан фойдаланишга рухсат берилади.

Режа бўйича 2023 йилда ушбу мақсадлар учун 100,0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши белгиланган бўлиб, 2023 йил 1 апрель ҳолатига:

 жами 1 645 дона техника учун 11 767,2 млрд.сўм субсидия ажратилди,

 шундан 1 541 дона техникани кредит ва лизинг фоиз харажатини қоплаб бериш учун 7 558,0 млн.сўм

 ҳамда маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган 104 дона техникани қарорга мувофиқ  15 ёки 30 фоизини қоплаб бериш учун                             2 736,3 млн.сўм ажратилган.

Шунингдек, Лизинг шартларида етказиб бериладиган республикада ишлаб чиқарилган ғалла ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналарини молиялаштиришга Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоиз миқдорида 7-10 йил учун қарз маблағлари ажратилиб келинди.

 Юқоридаги қарорлар талабларига мувофиқ, субсидия ажратиш шартларида қуйидагилар белгиланган:

1.     субсидия олувчи - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ташкилотчилари ва кластерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизациялаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;

2.     техникани камида 1 йиллик кафолат муддати ва сервис хизмати кўрсатувчи марказлари бўлишлиги;

3.     лизинг ёки кредит олувчилар томонидан техникани 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганилиги;

4.     сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошган маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаслиги.

 



Report Page