Қирқ миллион сўм сертификатини олмаган 12 кишининг мурожаати ҳал этилди

Қирқ миллион сўм сертификатини олмаган 12 кишининг мурожаати ҳал этилди


Қирқ миллион сўм сертификатини олмаган 12 кишининг мурожаати ҳал этилди

Сардобада юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш бўйича прокуратура органларида штаб ва ишчи гуруҳлар фаолият юритмоқда.


Эвакуация қилинган аҳоли учун яратилган шароит, фавқулодда ҳодиса рўй берган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда мол-мулкини муҳофаза қилиш назоратга олинган.


Шу билан бирга, жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.


Куни кеча Сирдарё вилояти прокурори Р.Машарипов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Мавлонов ва Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида “Гулистон олимпия захиралари” мактаб интернати ётоқхонасига жойлаштирилган фуқаролар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Шу ернинг ўзида сайёр қабул ўтказилди.


Қабулда 12 нафар фуқаронинг Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган 40 миллион сўмлик пул маблағи сертификатини олишда, уй-жой билан таъминлашда ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларни шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.




Report Page