Қилмиш қидирмиш.

Қилмиш қидирмиш.

@hetmuloqot

22 ноябрь куни www.daryo.uz ахборот сайтида эълон қилинган “Фарғонада электр таъминоти корхонаси бош ҳисобчиси 27 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.

Фарғона электр тармоқлари” АЖнинг маълумотига кўра, Мажбурий ижро бюросининг вилояти бошқармаси ва бюронинг Қўштепа тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан Қўштепа туман электр тармоқлари корхонасида ўтказилган ўрганиш давомида, туман ЭТК ҳисобчиси Ю.А. корхонада электр ҳисобини юритишда «Электр ҳисоб» расмий дастурида ишлаш учун унга ишониб топширилган электрон калит «парол имзо» орқали компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда 2014 йил ноябрь ойидан 2019 йил август ойига қадарли, турли вақтларда ЭТК истеъмолчиси бўлган 16 та юридик корхоналарининг электр ҳисоблаш коэффициентларига ғаразли ниятларда ўзгартиришлар киритиш орқали ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат манфаатларига 504 577 кВт соат ёки кўп миқдорда 101 589 467 сўм моддий зарар етказганлигини аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давомида жамиятга етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳолат юзасидан “Фарғона ХЭТК” АЖ томонидан ўтказилган хизмат текшируви давомида Қўштепа туман ЭТК техник ҳисобчиси Ю.Ахмаджонов билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 01 ноябрь кунидан бекор қилинди.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди томонидан туман электр таъминоти корхонаси бош ҳисобчиси А.Раҳмоновга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, А.Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «г» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, А.Раҳмонов 2016 йил 1 декабрдан 2018 йил 1 июнга қадар Бувайда тумани электр таъминоти корхонасида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келган. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ўзига бириктирилган «электрон калит» орқали тумандаги 45 нафар истеъмолчининг электр энергияси учун тўлаган нақд пул шаклидаги жами 27 миллион 489,4 минг сўм маблағини қабул қилиб олиб, унинг ўрнига 44 нафар истеъмолчининг электр энергияси учун тўлаган, йиллар давомида тўпланиб қолган пул маблағларини бошқа 45 нафар истеъмолчиларнинг ҳисоб-рақамларига йўналтириш орқали қоплаб, пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, жиноий ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида фуқаролар ҳисоб рақамидаги пул маблағларини бошқа фуқаро ҳисоб рақамига ўтказилишини сўраб мурожаат қилганлиги кўрсатилган аризаларни қалбакилаштириб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказган.

Тергов харакатлари давомида жамиятга етказилган зарар тўлик қопланган.

Ҳолат юзасидан “Фарғона ХЭТК” АЖ томонидан ўтказилган хизмат текшируви давомида Бувайда туман ЭТК хисобчиси А.Рахмонов билан тузилган мехнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш масаласини ҳал қилиш учун касаба уюшма қўмитасига тақдимнома киритилди.

 “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан келгусида ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан вужудга келган камчиликларга сўзсиз йўл қўймаслик борасида аниқ режалар белгиланган бўлиб, жойларда ишчи-ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Фарғона электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


Report Page