Қилмиш қидирмиш...
@nurafshanziyo
Инсонлар ўзларига берилган қимматли умрларини беҳуда ишлар билан ўтказишлари яхши иш эмас, албатта.
Лекин орамизда баъзи бир одамлар борки, вақтларини зое кетказиб, қимматли умрларини гуноҳ ишларга сарф этадилар. Маст қилувчи ичимликларни ичиб, талончилик, бузғунчилик ва ўғирликка қўл урадилар. Юзларидан ҳаё пардаси кўтарилиб, ор-номусдан айриладилар.
2021 йил 31 декабр куни соат таҳминан 22:30 ларда 1996 йилда туғилган фуқаро яширин равишда ўғирлик қилиш мақсадида Нурафшон шаҳар Эвалак мфйда яшовчи фуқаронинг уйига кириб ўғирликни оҳирига етказолмасдан суиқасд қилган. "Эвалак" маҳалласида ЖК 25, 169-моддаси 2-қисм "г" банди билан содир этилган жиноятнинг муҳокамаси бўлиб утди.
Жиноят муҳокамасида шаҳар прокуратураси ходимлари иштирок этишди ва мазкур содир этилган жиноятни келиб чиқиш сабаблари, келгусида бундай холатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим булган ишлар муҳокама килинди.

@nurafshanziyo