Қилинган муолажалар, кўрсатилган реанимацион ёрдамларга карамай сиам эгизакларда биологик ўлим ҳолати юз берди

Қилинган муолажалар, кўрсатилган реанимацион ёрдамларга карамай сиам эгизакларда биологик ўлим ҳолати юз берди


Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрмаси ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 29 июнида оммавий ахборот воситалари ҳамда  ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Хусусан, шу йилнинг 25 июнида фуқаро М.Ч. ҳомиланинг 38 хафталиги билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилганлиги ҳамда 27 июнь, шанба кунида ундан икки бошли чақалоқ дунёга келган. Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши учун чақалоқлар жорий йилнинг  29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.

Бугун, 06 июль куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан дастлаб сиам эгизакларининг биринчиси соат 7:50, иккинчиси эса  10:50 да чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли  нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрмаси ахборот хизмати.

Report Page