Қибрайда ер хатлови бошланди

Қибрайда ер хатлови бошланди

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ Тошкент вилояти Қибрай тумани ер майдонлари хатлови бошлаб юборилди.

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларидан йиғилган ишчи гуруҳ бугун тонгда Қибрай туманига етиб келди.

Қўмита раиси Халилилло Турахужаев ишчи гуруҳ билан учрашиб аниқ вазифаларни белгилаб берди.

“Хатловда ҳар бир қарич ерни ҳолатини ўрганишимиз керак. Хатлов ҳаққоний ва адолатли бўлиши учун Қибрай туманининг бирорта мутахассиси бу жараёнда қатнашмайди. Хатловда дронлар, ёрдамчи хариталар, GPS навигаторлар ва бошқа барча зарур ускуналардан фойдаланиб бизга ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб беринг. Қаерда қандай муаммо борлигини билсакгина унга ечим топишнинг имкони пайдо бўлади.” – деди қўмита раиси.

Хатловнинг кунлик натижалари “Ергеопортал”га жойлаштирилиб борилиши мақсад қилинган. Якунда Қибрай тумани ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги ҳамда ернинг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги ахборотлар геопорталда акс этади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзоларига барча ишларни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда олиб бориш кераклиги қўмита раиси томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.



Report Page