Қибрай туманидаги хатлов жараёни ҳақида қўмита раиси ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович маълумот берди 

Қибрай туманидаги хатлов жараёни ҳақида қўмита раиси ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович маълумот берди 

Давергеодзекадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Қибрай туманида ерларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари бошланганидан хабарингиз бор. Хатлов жараёни ҳақида Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович маълумот бериб шундай дейди:

"Ерларни хатлов қилиш жараёнида мана шу туманда бўлаётган ердаги ҳар хил ўзгаришлар, ерга оид ҳужжатлар, қарорлар, қонун бузилиш ҳолатлари, далолатномалар ва бошқаларни ўрганиб онлайн Геопортал платформасига жойлаш белгиланган. Бу ерда фақат қишлоқ хўжалиги ерлари ёки аҳоли пунктлари эмас, туманинг саккиз тоифадан иборат жами ер майдонини тўлиқ хатловдан ўтказиб уни электрон харитада яъни геопорталда акс эттиришдир.

Жараёнларнинг барчаси автоматлашган ҳолда бўлади ва хатловни ўтказиш учун республикадан энг юқори малакали мутахассислар жалб қилинган ва бир ой муддатда Қибрай тумани бўйича геопортални тўлиқ яратиш вазифаси белгиланган. Бундан ташқари йил оҳирига қадар бутун Республика ҳудудлари бўйича маълумотлар ҳам ушбу базага киритиш белгилаб қўйилган.

Ушбу геопортал бизга шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларга нима беради деган савол пайдо бўлади. Авваламбор ердан фойдаланувчиларни аниқ хисобини онлайн тарзда мунтазам реал вақт режимида ўзгариб боришини акс эттириш хамда бўлаётган ноқонуний холатларни космик суратлар орқали кузатиб бориш имкониятини беради.

Эндиликда ер тузиш, ернинг хисобини олиш, ер назоратини олиб бориш барчаси онлайн платформа орқали амалга оширилади.

Платформанинг фуқаро ва тадбиркорларга қулайликлари шундаки, қишлоқ хўжалиги ери ёки бошқа мақсадлар учун ер сўраладиган бўлса, албатта ушбу платформа орқали Республиканинг хоҳлаган ҳудудидан туриб онлайн тарзда маълумотни олиши мумкин бўлади. Яъни ортиқча оворагарчиликлар, сарсонгарчиликларнинг олди олинади. Шу билан биргаликда ер билан бўлаётган ноқонуний ҳолатларни ҳам аниқлаб бориш ва унга кўрилаётган чораларни маълумотларини ҳам онлайн кузатиш имкониятига эга бўлишлари мумкин."


Report Page