"Қибрай тумани, “Ниҳол” кўчасида яшовчи 110 та хонадон вакиллари ўзлари яшаб турган хонадонларга кадастр ҳужжатларини қила олмаётганидан шикоят қилинган" Номли мурожаатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

"Қибрай тумани, “Ниҳол” кўчасида яшовчи 110 та хонадон вакиллари ўзлари яшаб турган хонадонларга кадастр ҳужжатларини қила олмаётганидан шикоят қилинган" Номли мурожаатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ.



Тошкент вилоти Қибрай тумани Абдурахмон Жомий махалласи Нихол кўчасида жойлашган турар жойлари тўғрисида

   М А Ъ Л У М О Т 

   Тошкент вилоти Қибрай тумани Абдурахмон Жомий махалласи Нихол кўчасида жойлашган турар жойлар 73 та хонадонларга кадастр хужжатлари расмийлаштирилган. Шулардан жами 63 та хонадонларга расмийлаштирилган кадастр хужжатлари туман прокуратураси томонидан (протест) келтирилган. 1-харитадаги жойлашган турар жой объектлари 65 дона умумий турар жой объеклари мавжуд бўлиб шундан 45та турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони билан тумани ҳокимининг қарори ижобий хал этилган бўлиб қолган 20 та турар жой объектларига кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган.

2-харитадаги жойлашган турар жой объектлари 43 та умумий турар жой объеклари мавжуд бўлиб шундан 28 та турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонФармони билан тумани ҳокимининг қарори ижобий хал этилган бўлиб қолган 15 та турар жой объектларига кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган.

Тошкент вилояти Қибрай тумани Зафаробод қишлоғи А.Жомий махалласи Нихол кўчаси 2-харитада жойлашган худунинг шимолий қисмида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли худуднинг бир қисмида яъни Қозоғистон Республикасига қарашли “Искандар” каналининг оқаваси бўйлаб ўнг қирғоғида жойлашган фуқаролар томонидан уй-жой сифатида фойдаланиб келинаётган ер участкалари Мудофаа Вазирлигига қарашли харбий машғулотлар ўтказиш полигони худудида жойлашган. 

Ўзбекистон республикаси Олий мажлис Сенатининг “Табиий газ қувурлари тизимининг холати ушбу сохада оид қонун хужжатларининг ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига парламент сўрови юбориши хақидаги” 2019 йил 12 октябрдаги СҚ-516-III-сон қарори топшириқларни ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг 3-бандига асосан магистрал газ қувурларининг химоя минтақаларида аниқланган барча ноқонуний қурилмаларни бузиш ёки бошқа жойга кўчириш масаласида суд органларига даъво аризалари киритилиши ва суд қарорлари асосида уларда барҳам чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига қарашли Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси тасарруфидаги Тошкент вилояти Қибрай тумани Зафаробод қишлоғи А.Жомий махалласи Нихол кўчаси худудидан ўтган юқори босимли, диаметри 325 мм бўлган “Ғазалкент” магистрал газ тармоғи давлат миқёсидаги аҳамиятга молик объект хисобланиб Бўстонлиқ туманидаги барча “Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти худудий филиалларини, Саноат худуларини тўғридан-тўғри узлуксиз табиий газ билан бир маромда таъминлаб беради.

Магистрал газ қувурларида авария ҳолатлари содир бўлиш эҳтимоли мавжудлиги, авария ҳолатлари содир бўлганда эса кучли портлаш ва ёнғин оқибатида ҳимоя майдонида яшаётган фуқаролар соғлиғи ва уларни мол-мулкига зиён етказилиши мумкинлиги хисобга олган ҳолда, магистрал газ қувурларининг диаметри қараб ҳимоя минтақалари ўрнатилганва меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш Қўмитаси томонидан 1997 йил 2 майда тасдиқланган “Қурилиш Меъёрлари ва Қоидалари” (ҚМҚ 02.05.06-97)нинг 4-жадвали 1-бандига асосан диаметри 325 мм бўлган юқори босимли “Ғазалкент” магистрал газ тармоғининг ҳимоя минтақаси қувур ўқидан хар икки томонга мос ҳолда 150 метр деб белгиланган. Ушбу меъёрий хужжатга мувофиқ газ тармоғининг муҳофаза худудларида ҳар қандай қурилмаларни (одам тўпланадиган жойлар, мавсумий яшаш уйлар, қурилмалар, чайлалар, кўчма вагон уйлар) барпо этиш тақиқланган. 


(МАЗКУР МАЪЛУМОТ МУАЛИФГА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ЮБОРИЛГАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМАН)

Report Page